UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

17 дек 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бо Никал Йоэл Ромеродан чемпионлик камарини ҳимоя қиладими?

Ярим оғир вазн тоифасида Real American Freestyle кураш лигаси чемпиони Бо Никал шу ҳафта якунида ўз камарини Йоэл Ромерога қарши ҳимоя қилмайди.

Энди UFC ўрта вазн тоифаси вакилининг ўрнини Ромерога қарши баҳсда Bellator собиқ жангчиси Пэт Дауни эгаллайди. У 20 декабрь куни кубалик билан ярим оғир вазн тоифасида вақтинчалик RAF чемпионлик камарини учун жанг ўтказади. 

Шу билан бирга, Никалнинг 10 январь куни Санрайзда бўлиб ўтадиган RAF 5 турнирида гиламга қайтиши эълон қилинди. Аммо у ғолиб билан тўқнаш келадими ёки бошқа рақибга қарши ўйин ўтказадими, ҳозирча номаълум.

Бо Никал ўз тақдимотидаги ўзгаришларга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади. Америкалик август ойида Жейкоб Карденасни мағлуб этиб, ярим оғир вазн тоифасида лига тарихидаги илк чемпионликни қўлга киритганди.

33 ёшли Пэт Дауни эркин кураш бўйича 2017 ва 2021 йилги турнирларда икки марта Никалга ютқазган. Жорий йилнинг май ойида эса грепплинг бўйича ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Крис Вайдменни мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг