11 авг 08:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Боб Арум Пакьяо билан гаплашгани Филиппинга келди
Таниқли промоутер Боб Арум саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо билан музокара ўтказгани Филиппинга келди.
Пакьяо бир муддат аввал жангларини энди фақат ўзининг шахсий промоутерлик компанияси - MP Promotions ташкил этишини маълум қилган эди. Айнан MP Promotions Пакьяонинг яқинда аргентиналик Лукас Матиссега қарши кечган чемпионлик жангини ташкил қилганди.
Шундай бўлсада, Арум ушбу жангнинг АҚШ ҳудудидаги трансляциясига жавобгар эди. Айни пайтда Арумга жиддий рақобатчи сифатида британиялик промоутер Эдди Хирн пайдо бўлган. Трансляция бозорини бой бермаслик учун ҳам Арум Филиппинга Паакьяо билан музокара ўтказгани келган.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар