14 июн 11:00
Янгиликлар
Боб Арум: “Пакьяога Кроуфорд билан жанг ўтказишни маслаҳат бермайман”
Лекин шунинг баробарида Арум Пакьяога бу жангда иштирок этмасликни ҳам маслаҳат берган. Боб филиппинлик 39 ёшли Мэннини ўтган ҳафта WBO чемпионлик камарини қўлга киритган Кроуфорд билан тенгма-тенг жанг қила олмаслигини айтган.
“Ўйлашимча, Мэнни бу жангга розилик берса, фаолиятидаги энг нотўғри қарорлардан бирини қабул қилган бўлади. У ҳозир Кроуфордга қаршилик кўрсатадиган даражада эмас. Лекин агар у бу жангни хоҳласа, мен ташкил этишга тайёрман”, — деган Арум The Manila Times нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни америкалик Теренс Кроуфорд австралиялик Жефф Хорнни муддатидан аввал мағлубиятга учратиб, рақибига тегишли WBO чемпионлик камарини қўлга киритганди. Хорн ушбу камарни айнан Мэнни Пакьяодан тортиб олганди.
Фикрлар