UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади 0 18:15UFC Мексикадаги турнирда иштирок этадиган жангчилар ва ходимлар хавфсизлигини кафолатлайди 0 17:54Испания триатлон федерацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди 0 17:33Алжамэйн Стерлингга қисқа муддатда жанг берилди 0 17:12Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин 0 16:51Бектемир Мелиқўзиев: "Камар учун жанг қиламан, бу тасдиқланди!" 0 16:30WTA рейтинги. Теннисчимиз 32 ўринга юқорилади, бу унинг энг яхши натижаси. Қолганларчи? 0 16:09Дональд Трамп UFC жангчисига ёрдам беради 0 15:48ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартнома бўйича келишиб олди 0 15:27Бектемир Мелиқўзиев Сауль Альварес билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:06ATP рейтинги. Султонов 139 поғонага пастлади. Қолганларнинг ҳолати қандай? 0 14:45Бектемир Мелиқўзиев: "Сўнгги синов жанги берилганди" 0 14:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди 0 14:03Макгрегор UFC сукунати фонида сабрнинг чеки борлигини эслатиб қўйди 0 13:42Муҳаммад Мокаев: "Бир неча нокаут ва мен яна ўша ерда бўламан" 0

18 авг 19:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи

Теглар :  БоксҚўлқоплар
Илк қўлқоплар қадимги Юнонистонда пайдо бўлган. Гомер улар ҳақида ёзган ва римликлар қўлқопни асосий қуролга айлантирган...

Қўлқоплар бокснинг муҳим элементидир. Улар IXX асрнинг охирида тақдим этилган. Сўнгги 100 йилда қўлқоплар жуда кўп ўзгаришга учради ва ҳали ҳамон такомиллаштирилмоқда. Лекин биз уларни нега айнан қўлқоп деб атаймиз? Илк қўлқоплар қадимги Юнонистонда пайдо бўлган. Гомер улар ҳақида ёзган ва римликлар қўлқопни асосий қуролга айлантирган. 

Бокс инсониятга қадим замонлардан бери маълум бўлган энг қадимги спорт турларидан ҳисобланади. Қадимги Юнонистонда у алоҳида машҳурликка эришди ва биринчи қоидалар тўпламини ҳам улар ишлаб чиқарди. Замонавий бокс қўлқопларининг авлоди юнонлар томонидан “химантес” деб аталган. Бироз вақт ўтгач, римликлар гладиатор жангларида шунга ўхшаш жиҳозлардан  фойдаланганлар ҳамда кийимга “caestus” – “зарба бериш” дея ном беришган. 


Антик қўлқоплар замонавийларидан жуда фарқли эди. Улар нафақат бошқача кўринишда, балки қарама-қарши мақсадларга ҳам эга бўлган. Ҳозирги қўлқоплар спортчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилса, аввалгилари фақат жароҳат даражасини оширишга мўлжалланганди. 

Ҳар бир бармоқ алоҳида-алоҳида боғланган бўлиб, учлари яланғоч қолдирилган – аралаш яккакурашларда ишлатиладиган замонавий қўлқоплар билан деярли ўхшаш шаклда. Жанговар қўлқопларнинг тавсифини Гомернинг “Иллиада” достонида учратиш мумкин. У бокс жанглари ҳақида қадимги Олимпиада ўйинлари дастурида пайдо бўлишидан аввал ёзган: "Кучли қўлларга ўтлоқ буқасининг терисидан камар тақилган. Йиғилиш ўртасида бўлган жангчилар белбоғли, ташқарига чиқишди. Улар тўқнашди ва тез тебранишлар натижасида оғир қўллар аралашиб кетди”. 


Римликлар қўлқопларнинг бу версиясини бутунлай бошқа даражага олиб чиқди. Улар камар остига қўрғошин ва мис плиталар қўйишди, цестусни темир шпиклар билан мустаҳкамладилар ва ҳатто заҳар ҳам ишлатдилар. Ушбу спорт турининг ўта шафқатсизлиги туфайли IV аср охирида мушт уриш тақиқланган эди. Қўлқоплар IXX асрда жиҳозларнинг мажбурий қисмига айланди. Бундан олдин инглизлар уни susturucu (бостирувчи) деб атаган ва уларни фақат машғулотларда ишлатган. 

Бокснинг тикланиши Англияда тахминан 17-асрда содир бўлди. Жанг қоидалари қадимги қоидаларга ўхшаб кетган бўлса-да, қўлқполар аввалгидек эмасди. Аксарият жанглар яланғоч муштлар ўтказилди. 1743 йил Жек Бротон жангидан сўнг рақибининг вафоти Бротонни кўплаб қоидаларни ўзгартиришга ундаган эди.


Бротон боксни хавфсизроқ спорт турига айлантириш мақсадида бир қатор чекловларни киритди, “ўзи ўчирувчилар” деб атайдиган қўлқопларни тақдим этди, бироқ ўша пайтда улар фақат машғулотларда ишлатилинарди. Қўлқоплар 1867 йилга келибгина жиҳозларнинг мажбурий қисмига айланди.

Замонавий бокс қўлқоплари буффало ёки эчки терисидан тайёрланади, тўлдириш учун эса от туки ва кўпикли каучукдан фойдаланилади. Ҳаваскор мусобақаларда қўлқоплар ташкилотчилар томонидан тақдим этилади ва уларнинг ўлчамлари қатъий тартибга солинади. Проф боксда улар тасдиқлаш жараёнидан ўтади. Бу атлетика комиссияси томонидан амалга оширилади. 

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг