UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

19 ноя 19:29
Янгиликлар

Теннис

Мария Тимофеева Люксембург турниридаги юришини бошлади

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Люксембургнинг Петанж шаҳрида давом этаётган теннис бўйича ITF W75 турнирида қатнашиши ҳақида хабар берган эдик.

Бироз аввал Россиядан маҳаллийлаштирилган теннисчимиз биринчи даврада унчалик қийин бўлмаган ғалабасини нишонлади. 22 ёшли Тимофеева 1/16 финал учрашувида испаниялик Мария Мартинес Вакерога қарши кортга чиқди. Мариялар баҳси 101 дақиқа давом этди ва якунда ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди - 6/2, 6/3. 

Маълумот учун, Мария Тимофеева ҳозирда WTA рейтингида 151, 23 ёшли Мартинес Вакеро эса 570-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Турнирда олтинчи рақам остида таснифланган Тимофеева эртага 1/8 финалда WTA рейтингида 440-поғонада бораётган германиялик Мина Ходжичга қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг