19 ноя 17:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт Фрэнсис Нганнунинг унга қўл кўтарганини эслади
UFC президенти Дана Уайт Лиганинг оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну билан муносабатларини эслади.
"Фрэнсис Нганну — ҳақиқий хавфли йигит. Бир сафар матбуот анжуманидан кейин у менга яқинлашиб, ёқамдан ушлади ва: "Жанг тугагач, сен менга Парижга учадиган шахсий самолёт буюртма қиласан", деди.
У 50 минг долларлик бонусни олмагани учун қаттиқ жаҳли чиққан эди. Суҳбат тугади, мен кетаётган эдим, шунда у менинг кўйлагимдан ушлаб, мени қайтадан кабинетимга судради. Шунда мен унга: "Оғайни, қўлларингни дарҳол ол!", дедим", дея вазиятни эслади Уайт.
Ҳавола :
Манба : fightingnews
Фикрлар