UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

19 ноя 18:47
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров ҳам Жаҳон кубоги 1/2 финалида! Финал чиптаси учун ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз!

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзбек гроссмейстерларидан аниқ бири, балки иккиси Жаҳон тожи учун кечадиган Даъвогарлар турнири йўлланмасини қўлга киритади.

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубогида 1/2 финалчилар аниқланди. Дунёнинг 206 нафар шахматчиси иштирокида бошланган нуфузли мусобақада бугун 1/4 финалнинг ҳал қилувчи тай-брек ўйинлари ўтказилди. 

Гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев 1/4 финалнинг асосий партияларининг ўзида германиялик Александр Донченкони 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Жаҳон кубогининг 1/2 финалига йўл олганди.  

Бугун бу вазифани 19 ёшли Жавоҳир Синдаров ҳам уддалади. Мескикалик Хосе Мартинес Алькантарага қарши кечган асосий партияларда дуранг натижа қайд этилганди. Бугунги тай-брекнинг дастлабки икки партиясида ҳам томонлар 1 тадан ғалабага эришишди. Навбат 10+10 форматдаги тай-брекка етди. Унинг биринчи партиясида кучлир тенг келди. Иккинчи партияда оқ доналарда ўйнаган Синдаров Мартинесни мағлубиятга учратди. 

Умумий ҳисоб 3,5:2,5 га етди, Жавоҳир 1/2 финалда! Синдаров бу ғалабаси эвазига ярим финалга чиқиш баробарида Нодирбек Абдусатторов учун ҳам "ўч" олди. Турнир кашфиётига айланган мексикалик шахматчи учинчи босқичда Нодирбек Абдусатторовни мағлубиятга учратганди. 

Эътиборлиси, энди 1/2 финалда ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Жавоҳир Синдаров Нодирбек Якуббоевга қарши ҳам финал, ҳам Жаҳон тожи учун Даъвогарлар турнири чиптаси учун дона суради. Ғолиб шахматчи йўлланмага эга бўлади. Мағлуб гроссмейстер эса 3-ўрин учун баҳсда бу имкониятдан яна фойдаланиб кўради. Яъни, Даъвогарлар турнирига аниқ бир шахматчимиз йўлланмани қўлга киритади. Иккинчисида ҳам охиригача имконият сақланиб қолади. 

Яна бир қизиқ томони шундаки, Ҳиндистонда ўтказилаётган ушбу нуфузли турнирнинг 1/2 финалига келиб, биронта ҳам ҳинд шахматчиси қолмади. Мезбонларнинг сўнгги вакили Аржун Эригаиси 1/4 финалда хитойлик Вей И томонидан мағлуб этилди.     


Жаҳон Кубоги. 1/4 финал натижалари

Нодирбек Якуббоев — Александр Донченко - 1,5:0,5

Андрей Есипенко — Сэм Шанкленд - 4:2

Вэй И — Аржун Эригайси - 2,5:1,5

Жавоҳир Синдаров — Хосе Мартинес - 3,5:2,5

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг