UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0

14 ноя 15:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентдаги бокс оқшоми учун чипталар қанчадан сотилмоқда? Жангларни қайси телеканал намойиш этиши ҳам маълум

Теглар :  БоксLift Promotions
Бугун "Ҳумо Арена" мажмуасида Lift Promotions ҳамда Matchroom Boxing промоутерлик компаниялари ҳамкорлигидаги бокс оқшоми ўтказилади.

Турнирнинг асосий жанги супероғир вазнда ўтказилади. Рингда мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган боксчилар Баҳодир Жалолов (16-0-0) ҳамда нигериялик Соломон Адебайо (14-0-0) ўзаро тўқнаш келади.  

Оқошомнинг co-main event, яъни аҳамияти жиҳатидан иккинчи жанги ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилади. Унда чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов (17-0-0) россиялик Марк Урванов (25-4-2)га қарши рингга кўтарилади. Ғиёсов проф боксда 17 та жанг ўтказган бўлиб, барчасида ғалаба қозонган. Урванов 25 ғалаба, 4 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. Ҳар икки жанг 8 раунд этиб белгиланган. 

Маълум бўлишича, турнир учун чипталар нархи 50 000 сўмдан бошланиб, 1 млн 200 минг сўмгача сотилмоқда. Беллашувларни Setanta Sports платформаси намойиш этиши белгиланган.

Жанглар соат 18:00 да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг