24 мар 08:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Боксчиларимиз Бокуга йўл олишди, таркибда Ҳасанбой ва Иқбол ҳам бор!
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси халқаро турнирда иштирок этиш учун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига йўл олди.
"Буюк Ипак йўли" деб номланган ушбу турнир анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Унда мезбонлардан ташқари Россия, Туркия, Эрон, Грузия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларда кучли чарм қўлқоп усталари иштирок этади.
Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам тўлиқ таркибда "Буюк Ипак йўли" турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Бугун терма жамоамиз делегацияси Тўлқин Қиличев мураббийлигида Боку шаҳрига йўл олди.
Таркибдан Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, Осиё чемпиони Иқболжон Холдоров, Жасурбек Латипов сингари тажрибали боксчиларимиз жой олишган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов, Фозилжон Абдумуродов
-60 кг: Шукур Раҳимов
-64 кг: Алиёр Норалиев
-69 кг: Иқболжон Холдоров
-75 кг: Оқмурод Ғаффоров
-81 кг: Хуршид Абдуллаев, Дилшод Рўзметов
-91 кг: Сардор Ёрмуҳаммедов, Мадияр Саидраҳимов
+91 кг: Обид Тоҳиров
Mana tarkib. Avvalgi turnirda chempion boʻlgan Mirazizbek Mirzahalilovni oʻzi hamda oʻrni boʻsh qolibdi