UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0

28 май 08:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиздан КОСМОС: Бокудаги мусобақада 8 та олтин медални қўлга киритдик!

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги"га бағишланган халқаро турнир якунига етди.

Мусобақа ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари учун ажойиб натижа билан якунланди. Финалга 8 нафар боксчимиз йўл олгани ҳақида хабар қилгандик. 

Қувонарлиси, финал беллашувларда қатнашган боксчиларимизнинг барчаси Озарбайжондан олтин медаль билан қайтадиган бўлди. Ўтказилган финал баҳси якунларига кўра финалда рингга кўтарилган боксчиларимизнинг барчаси ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Озарбайжондаги мусобақадан Ҳумоюнмирзо Абдурасулов (-35,5 кг), Ҳожиакбар Маҳмудов (-38,5 кг), Фаррух Тўлаганов (-40 кг), Жамолиддиин Холиқов (-41,5 кг), Лазизбек Тўлқинов (-50 кг), Далержон Бозоров (-52 кг), Жаҳонгир Нарзиев (-57 кг), Абдулазиз Абдураҳмонов (-59 кг) олтин, Бобурбек Бобожонов (-46 кг) ва Жасурбек Мўминов (-54 кг) бронза медали билан қайтадилар. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада мураббийлар Шерзод Абдураҳмонов ва Сирожиддин Адинаев қўл остида 10 нафар боксчи билан иштирок этди ва якунда ёш чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси совриндорлар қаторидан ўрин олди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
28 май 09:42:49
Boks boks
Келажак ёшлор
   
28 май 09:42:14
Boks boks
Яхши зур натижа боксчиларимизнинг омадларини берсин
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг