UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

16 июл 11:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчимиз иккинчи вазн чемпионлик камари учун рингга чиқади

Профессионал боксда муваффақиятли одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Ҳусниддин Пўлатов навбатдаги жангини чемпионлик камари учун ўтказади.

Ҳусниддин роппа-роса бир ой олдин, аниқроғи 16 июнь куни Тошкентда ташкил этилган бокс оқшомининг андеркад жангида ўзига тегишли WBA Asia чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди. 69,8 кг вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган ҳамюртимиз 10 раундга мўлжалланган жангнинг учинчи раунд 59-сониясида грузиялик Бадри Гогичашвилини нокаутга учратганди.

Энди Пўлатов 7 сентябрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида иккинчи вазн тоифаси чемпионлик камарини қўлга киритиш учун уриниб кўради. У 66,7 кг вазнда вакант бўлиб турган WBA Asia чемпионлик камари учун кореялик боксчи Ин Дак Сеога қарши рингга кўтарилади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг