UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

10 май 10:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Теннис, Дзюдо, Таэквондо, Футбол, Каратэ

Бокуда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” старт олди

8-22 май кунлари Озарбайжон пойтахтида IV "Ислом бирдамлик ўйинлари" мусобақаси бўлиб ўтади.

8 май куни Ўзбекистон делегациясининг дастлабки қисми Боку шаҳрига етиб борди. Мусобақа расман 12 май санасидан старт олсада, спорт ўйинлари бўйича беллашувлар кечадан бошлаб юборилди. Ҳозирча Бокуга 44 нафар спортчиларимиз етиб борган.

Демак гандбол, бокс, бадиий гимнастика ва ўқ отиш бўйича терма жамоамиз аъзолари Бокудаги Спортчилар шаҳарчасига жойлашиб бўлишди. Бу ерда мусобақа иштирокчилари учун барча шароитлар мухайё этилган. Тиббий хизмат ва овқатланиш шаҳобчалари 24 соат давомида узлуксиз ишлаб турибди.


Қолаверса беллашувлардан бўш пайтда спортчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари ва вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ташкилий қўмита томонидан бир қатор маданий дастурлар ишлаб чиқилган. Бир сўз билан айтганда мусобақани ҳар жиҳатдан юқори савияда ўтказиш учун катта ҳажмда иш олиб борилгани кўриниб турибди.


Кеча кечқурун делегациямиз таркибини жаҳон спорт гимнастикаси афсонаси, спортнинг ушбу тури бўйича Олимпия ўйинларининг ягона 7 карра иштирокчиси Оксана Чусовитина тўлдирди. Боку шаҳрига етиб борилиши билан Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўринбосарлари Назиржон Худайкулов ва Хумоюн Ибрагимовлар ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда мураббийлар штаби билан йиғилиш ўтказишди.


IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да 57 та давлатдан 3500 дан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Энг катта делегациялар қаторида мусобақа мезбони Озарбайжон, шунингдек, Туркия ва Саудия Арабистони терма жамоаларини кўрсатиб ўтиш мумкин.


Ўзбекистон шарафини нуфузли мусобақада 103 нафар ҳамюртларимиз спортнинг 15 та турида ҳимоя қилишади. Демак, спортчиларимиз бокс, таэквондо, дзюдо, каратэ, ўқ отиш, гандбол, теннис, оғир атлетика, эркин кураш, юнон-рум кураши, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, енгил атлетика, пара-дзюдо ва пара-атлетика спорт турлари бўйича ўтказиладиган беллашувларда иштирок этадилар. 


Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб гандболчи қизларимиз мусобақадаги иштирокларини бошлаб беришди. Бугун Исмоилжон Аҳмедов шогирдлари дастлабки учрашувни Туркия терма жамоасига қарши ўтказишди. Таъкидлаб ўтиш лозимки, гандбол бўйича терма жамоамиз асосини 2016 йилда Словакия ва Россияда бўлиб ўтган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган қизларимиз ташкил этишганди. Афсуски учрашувда туркиялик гандболчи қизлар тажриба бобида устунлик қилишди ва беллашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди.


Делегациямизнинг асосий қисми Бокуга 11 май куни етиб келади. Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз аъзолари эса Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидаги иштирокларини якунлаб 15 май куни Озарбайжон пойтахтида делегациямиз сафини тўлдиришади.


12 май куни соат 21:00 да Бокудаги Олимпия стадионида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Шу кундан эътиборан аксарият спорт турлари бўйича баҳслар бошлаб юборилади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа 22 майга қадар давом этади.




Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 май 13:05:45
Sulaymon
Har bir o'yin haqida malumot berib turinglar soat nechada boshlanishini.Boqu chiroyli shahar ekan
   
10 май 12:18:40
Bek
Таркиб ҳақида маълумот бериб юборинглар илтимос.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг