UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04"Артур Бивол билан жангга тайёр эмасди" - мураббий 0 18:43"Аспиналл навбатдаги жангларида ютқазади" - Жонс 0 18:22Ўзбек боксчиларининг Осиё чемпионатидаги иштирокини Ҳавасбек Асадуллаев бошлаб беради (жанглар рўйхати) 0 18:01Эшитдик-да! "Нефтчи" Суперлиганинг энг яхши легионерларидан бири билан келишувга эришди 0 17:40Хамзат Чимаев ким билан бирга машғулот қилишни исташини айтди 0 17:19Уч боксчимиз Қозоғистон вакилига қарши: йигитларимиз Осиё чемпионатини қайси рақибларга қарши бошлашади? 0 16:58Майкл Чендлер: "Уни 10 та жангдан 9 тасида юта олардим" 0 16:37Мессининг рафиқаси футболчининг туғилиб ўсган шаҳридаги деворий суратни кўрсатди + ФОТО 0 16:16Prezident Cup. Бош совринни Ўзбекистонда олиб қололмадик, Синдаров иккинчи бўлди 0 15:55Кличко проф боксга қайтиш ва илк жангидаёқ камар учун жанг қилиш бўйича музокара ўтказди 0 15:34Жон Жонс камарни вакант қолдирадими? 0 15:13"Барселона" - "Реал" фахрийлари ўртасидаги ўйин. Роналдиньо "девятка"га гол урди + ВИДЕО 0 14:52Райан Гарсия: "Жейк Полни бешинчи раундга олиб бормайман" 0 14:31Спорт вазири Наманганнинг Чортоғидаги спорт объектлари билан танишди 0 14:10"Икки енгилмаслар иттифоқи". Усик Леннокс Льюис билан бирга + ФОТО 0

07 янв 20:04
Янгиликлар

Болалар спорти

Болалар спорти. Ютуқлар илдизи қаерда? Кўзгуда тоғли Бўстонлиқ тумани

Халқимиз болажон. Халқимиз спортсевар. Буни спорт мактабларига қатнаётган ўғил-қизларнинг кўплигидан ҳам билса бўлади.

Бундан ташқари, кундузи далада иш қилиб, қош қорайганда сунъий қопламали майдонга бориб тўп тепадиган ва шу орқали барча чарчоқларини унутадиган замондошларимиз кўпчилик.  

Сўнгги йилларда спортда халқаро майдонлардаги натижаларимиз тобора яхшиланиб бораётгани айнан шу оммавийликнинг ошгани билан чамбарчас боғлиқ. Чунки профессионал спортга йўл айнан оммавийликдан бошланади.

Ҳеч ким онадан чемпион бўлиб туғилмайди. Биз билган донгдор чемпионлар ҳам дастлабки қадамини маҳалладан, ўз ҳудудидаги спорт мактабидан бошлашган. Масалан, оғир атлетика бўйича Олимпия ва жаҳон чемпиони Акбар Жўраев дастлабки сабоқларни қаерда олган деб ўйлайсиз? Албатта, спорт мактабида. Ўз маҳалласида.

Демак, биз бугун ўзбек спортига Акбар Жўраев каби маҳоратли спортчиларни тарбиялаб берган Бўстонлиқ туман спорт мактаби ҳақида сўз юритамиз. 

Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси тасарруфида бўлган ва Ойбек Тошпўлатов раҳбарлик қилаётган ушбу спорт мактабида ёшлар оғир атлетика, бокс, дзюдо, кураш, таэквондо WTF, футбол, волейбол, баскетбол, бадиий гимнастика, стол тенниси, велоспорт, каратэ, фудокан каратэ, биатлон, пауэрлифтинг, тоғ чанғиси, сноуборд сингари спорт турлари сир-асрорларини ўрганишмоқда.

Ортда қолган 2023 йил давомида мактаб тарбияланувчилари турли мусобақаларда жами 386 та медални қўлга киритишди. Жумладан, улар Тошкент вилояти чемпионати ва кубоги баҳсларида 200 та, мамлакат миқёсида 88 та, қитъа мусобақаларида ўнта медаллар шодасига мушарраф бўлишди. Жаҳон чемпионатида 32 та, шунингдек, турли халқаро турнирларда 56 та медаль бўстонлиқликлар кўксини безади.

Олимпиада ва жаҳон чемпиони, Осиё чемпионати ғолиби, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган қитъа ўйинларининг кумуш медали совриндори Акбар Жўраев шу замин фарзанди эканини юқорида айтиб ўтдик. Шунингдек, халқаро тоифадаги спорт устаси, бокс бўйича қатор халқаро турнирлар ғолиби, Бутунжаҳон ҳарбий ўйинлари чемпиони Мадиёр Саидраҳимов, ўн карра мамлакат, беш карра Осиё чемпиони, “Мард ўғлон” кўкрак нишони соҳиби, Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси, енгилмас чарм қўлқоп устаси Элнур Абдураимов аллақачон Ватан ифтихорига айланиб улгуришган.

Таъкидлаш жоизки, Бўстонлиқ замини ўзининг жаннатмонанд, спортчиларнинг шуғулланишига жуда қулай бўлган сўлим табиати билан ҳам мақтана олади.  Балки шундандир, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар дзюдо терма жамоасидан ҳам кўплаб Бўстонлиқ полвонлари ўрин олишган. 

Беш карра мамлакат чемпиони, қитъа чемпионатининг бир неча бор совриндори, жаҳон кубоги бронза медали соҳиби, “Осиё болалари” халқаро турнири ғолиби Зарина Жамалова, дзюдо бўйича 2023 йил Алматида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионлигига сазовор бўлган Аселхон Аралбоева, қитъа чемпионлари Шинар Ибраева, Дилфуза Ибраимова сингари полвон қизлар ва уларнинг устозларига тасаннолар айтсак кам.

Дзюдо бўйича Осиё чемпионати совриндори Арапбой Даурбоевдан ҳам мухлису мутахассисларнинг умиди катта.

Президентимиз 2022 йилнинг 11-апрелида “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорга имзо чекиб, спортсеварларга жуда катта имтиёзлар яратди. Унга кўра, 2023 йилнинг апрель, май, июнь ойларида “Беш ташаббус” Олимпиадаси доирасида ёшлар ўртасида футбол, мини футбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, кураш, стол тенниси, стритбол, гимнастрада ҳамда воркоут турларидан бешта ёш тоифаси бўйича маҳалла, сектор, туман, вилоят ҳамда республика миқёсида ғолиблар аниқланди.

Қувончлиси, Нурафшон шаҳри мезбонлик қилган “Беш ташаббус”нинг вилоят босқичида Бўстонлиқ ёшлари кураш, шахмат, шашка, воркоут бўйича фахрли ўринлардан жой олишди. Бўстонлиқлик спортсеварлар Самарқанд шаҳрида ўтган мусобақанинг республика босқичида ҳам фаол қатнашди. 16-21 ёшлилар гуруҳида курашчи қизлар жамоаси бронза медалига сазовор бўлишди. Бу ютуқ ҳам оммавий ғалабалардан профессионал ғалабалар сари қўйилган муҳим қадамларга яққол мисолдир.

Бўстонлиқ спорт мактабига тегишли объектларга назар ташласак, “Даҳана” маҳалласида жойлашган спорт зали анча эскиргани боис, (1920 йилда қурилган) бузиб, қайтадан қурилмоқда. Марказий ўйингоҳ ва бошқа мажмуаларнинг ҳам бунёд этилганига ярим асрдан ошган. 

Ўйлаймизки, давлат раҳбарининг спортга бераётган ғамхўрлигига жавобан тумандаги спорт иншоотларини замон талабларига мослаб таъмирлаш масаласи босқичма-босқич ҳал этилади. Бу эса спортнинг янада оммалашувига, янги-янги чемпионларнинг етишиб чиқишига муносиб ҳисса қўшади.

Дарвоқе, яқинда Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси томонидан йил якунларига бағишланган тадбирда Бустонлиқ туман спорт мактаби "Йилнинг энг яхши спорт мактаби" номинациясида ҳам эътироф этилди. 

Спорт мактаби директори Ойбек Тошпўлатов ҳамда ўз мутахассислиги иши билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган кадрлар бўйича инспектори Айгул Ермакбаеваларнинг таъкидлашича, жорий йилда ютуқлар салмоғи бундан-да юқори бўлади, боиси тез орада ҳашаматли спорт мажмуаси ишга тушиши мураббийларнинг шогирдлари билан ишлаш иштиёқи ортади, спортчи-болаларнинг эса машғулотларга зўр бериши табиий. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг