UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0

05 июл 07:52
Янгиликлар

Футбол

Breaking news: Роналду "Ювентус"да!

Италия матбуоти Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтаётгани ҳақида бир қатор хабарлар чоп этди.

Ушбу хабарларни энг қайноғи яқиндагина Италия футболидаги машҳур мутахассис, "Ювентус"нинг собиқ менежери Лучано Моджи томонидан янгради.

Ҳозиргина "7Gold Sport" канали орқали италиялик журналистлар Лучано Моджининг Роналду бугун "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтгани ҳақидаги хабарини жонли эфирда эълон қилишди.

Италияликлар журналистлар Моджига кўра, Роналду "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтгани ва шартнома имзолагани ҳақида айтишмоқда. Ҳозирча бу борада "Ювентус" ва "Реал" тарафидан ҳеч қандай расмий баёнот берилмади.

Аммо шуни қайд этиш керакки, Роналдунинг "Ювентус" билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарлар Италия матбуотида кечадан буён тинмаяпти. Италия футболидаги энг ишончли инсайдерлардан бири ҳисобланган Ди Марцио ҳам Роналду ва "Ювентус" алоқага киришгани ҳақиқат эканлигини тасдиқлади. Унга кўра, Криштиану "Реал" раҳбарияти билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларда тортишиб қолган ва кетишга қарор қилган.

Италия матбуоти тарқатаётган хабарга кўра, Роналдунинг трансфери 120-150 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Туринда эса футболчи йилига 30 миллион евро маош олиши кўзда тутилмоқда.

Италиянинг машҳур нашри "La Gazzetta Dello Sport" Роналдунинг "Ювентус"га ўтаётганини "Ажойиб фикр", дея номлаб "Ювентус"ни олқишлаган!

Шунингдек, бир қатор Италия нашрлари Роналдуни А Серияга олиб келмоқчи бўлаётган "Ювентус" манзилига мақтовли сарлавҳалар билан чиқиш қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча матбуотда Роналду Туринда уй қидираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Лучано Моджи, Ди Марцио, "La Gazzette Dello Sport", "Tutto Juve" нашрлари асосан ишончли манба эканлигини инобатга олсак, Роналдунинг "Ювентус" келаётгани тобора ҳақиқатга ўхшайди.

"Ювентус" собиқ менежери Лучано Моджи эса келишувга амалга ошгани ҳақида бонг урмоқда. Айни дақиқаларда эса Италия матбуотида Моджи тарқатган хабар кенг муҳокама қилинмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг