23 ноя 09:15
Янгиликлар
Футбол

Брюс Арена - АҚШ терма жамоаси бош мураббийи
“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби устози Брюс Арена АҚШ терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
65 ёшли Арена 1998-2006 йилларда терма жамоани бошқарган ва ЖЧ-2002 чорак финалига олиб чиққан эди.
Сўнгги 8 йилда у “Лос-Анжелес Гэлакси”да ишлади. Клуб билан уч марта МЛС чемпиони бўлди. АҚШ терма жамоасига тайинлангач Арена ушбу клуб бош мураббийи ва бош менежери лавозимларини тарк этди.
АҚШ терма жамоасининг олдинги мураббийи Юрген Клинсманн эди. Уни ЖЧ-2018 саралашидаги қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатишди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар