UZ

Сўнгги янгиликлар

01:37Бивол - Бетербиев оқшомининг co main event жанги илк раунддаёқ якунланди 0 01:24Рамазон Темиров ва Жасур Алижонов жанг олдидан Али Абдель-Азиз билан учрашишди (ФОТО) 0 01:11Жей Опетая муддатидан олдин ғалаба қозониб, IBF камарини ҳимоя қилди 0 00:39Артур Бетербиев Дмитрий Биволга қарши! Ар-Риёддаги бокс оқшомидан ОНЛАЙН 0 00:23Нурсултон Рўзибоев Рамазон Темировнинг жанги ва UFC Vegas 98 турнирининг бошқа жангларида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 23:43Расман! UFC Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги рақиби ва жанг санасини эълон қилди. У ниҳоят ўз мақсадига эришди 0 19:16Разамбек Жамалов Бетербиев - Бивол жангида кимга мухлислик қилиши ойдинлашди 0 18:55Исроил Мадримов: "Бивол учун Канелога қараганда, Бетербиев хавфлироқ" 0 18:34Марио Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман" 0 18:13Конор Макгрегор Артур Бетербиевни жангга чорлади 0 17:52Бетербиев ва Биволнинг бугунги жанг учун гонорарлари маълум 0 17:31Конор Макгрегор Флойд Мэйвезерга: "Болакай, қўлқопларни еч ва BKFC`га кел" 0 17:10"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади 0 16:49Аббосхон Йўлдошев 8 кундан сўнг жанг ўтказади + ФОТО 0 16:28UFC собиқ юлдузи 2025 йилнинг март ойида қайтишни режалаштирмоқда 0

02 окт 14:43
Янгиликлар

Қизиқарли!

Бу қизиқ! Сиз билмаган ва эҳтимол эшитмаган 10 та спорт тури ҳақида суҳбатлашамиз

Замонавий дунёда янгидан-янги спорт турлари пайдо бўлмоқда-ки, уларни кўриб инсоннинг ақли лол қолади.

Бундай спорт турларининг аксарияти мухлисларининг кўплигига қарамай, сояда қолиб кетмоқда.

Янгича спорт турлари бироз ғалати бўлишига мумкин, аммо улар спортни янада ранг-баранг ва қизиқарли қилади. Келинг, сиз ҳали эшитмаган спорт турларидан 10 тасини кўриб чиқамиз.

1. Сув остидаги хоккей

Жароҳатларга сабаб бўладиган муз устидаги хоккей тезкор ҳаракатлар ва тўқнашувлар билан хусусиятланади. Агар мана шунга чўкиш хавфи ҳам қўшилса, муз устидаги хоккей болалар ўйинидек туюлади.

Ушбу сувости ўйинининг қоидалари худди анъанавийсига ўхшайди. Ягона фарқи ўйинчилар банан ўлчовидаги ёғоч ёки пластик клюшкадан фойдаланишади ва бассейн тагидаги металл шайбани ҳаракатлантиришади. Ўйин авжига чиққанда у сув жангига ўхшаб кетади.


2. Спорт саунаси

Воажаб, бу қандай спорт бўлди экан? Спортчилар саунада дам олмай, кимнинг юзи терлашга чидамлилигини синовдан ўтказишади. Сауналар инсонга хавф туғдириши мумкин, шунинг учун беллашувларда тез ёрдам навбатчилик қилади.

Мазкур спорт турининг 2009 йилги Жаҳон чемпионатида россиялик спортчи қиз ғалаба қозонган. Турнир жуда машҳур бўлиб, 2009 йилда 22 мамлакатдан 150 нафар спортчи иштирок этган. Ушбу спорт тури жуда мураккаб бўлиб, спортчилар ўзларини ҳақиқий синовдан ўтказишади.

Эътибор беринг, саунада доимий равишда 110 даражали ҳарорат ушлаб турилади ва ҳар 30 сонияда пар юборилади. Бунинг учун қизиб турган тошга бир литр сув қуйилади. Саунада ётиш ва деворларга суяниш мумкин эмас. Аксинча, спортчидан саунадан мустақил чиқиш талаб қилинади.


3. Мобил телефонларни улоқтириш

Кулги ўз йўлига, бироқ мобил телефонларни улоқтириш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда мукофот жамғармаси ҳам бор. Энг қизиғи шундаки, ғолиб нафақат улоқтириш маҳорати, балки уни санъаткорона бажариш қобилияти билан ҳам танланади.

2008 йилда бу вазифани қойилмақом бажаргани учун ғолибликка ит эришганди. Ҳа, тўғри ўқидингиз, кучук! Мусобақа анъанавий тарзда Финляндиянинг Хелсинки шаҳрида ўтказилади. Мобил телефонларни улоқтириш бўйича дунё рекорди 95 метрни ташкил қилади.

Турнир ташкилотчилари ушбу спорт турини оммага кенг ёйиш мақсадида машҳурларни жалб қилишга уринишмоқда. Масалан, 2011 йил баҳсларга Наоми Кемпбелл ва Расселл Кроулар таклиф қилинган.


4. Ит қўшилган чаналарда қорсиз жойдаги пойга

Кўпчилигимиз учун ит қўшилган чаналар қаршимизда қиш ва қор билан гавдаланади. Лекин бу янги спорт турида итлар чаналарни қор устида тортмайди.

Ушбу спори тури аллақачон машҳурликка эришган. Охирги мусобақа Германиянинг Растед шаҳрида ўтказилганди. Унда 19 мамлакатдан 300 нафар спортчи иштирок этган. Турнирда польшаликлар фаол иштирок этиб, 8 та медални қўлга киритишганди, шундан 6 таси олтин.

Норвегия, Германия ва Чехияни ҳам фаол иштирокчилар қаторига қўшса бўлади. Пойга махсус чаналарда ўтказилади. Чананинг судралувчи оёқлари ўрнига ғилдираклар ўрнатилади.



5. От билан узоқликка сакраш

Бу спорт турида ҳатто Олимпиадада ҳам медаллар ўйналган. Тўғри, бунга анча бўлган – 1900 йил, Париж. Мусобақа мазмуни жуда оддий – узоққа сакраш. Фақат бунда от ва чавандоз сакрайди. Ҳозир отлар билан узоқликка ва баландликка сакраш Францияда жуда машҳур ҳисобланади. 

Ғамхўр французлар ҳозирда нафақат чавандозни, балки тулпорни ҳам эътибордан четда қолдиришмаяпти. Уни ҳам совға билан сийлашяпти. Уларга кечки овқатда сули, маккажўхори, нўхат, арпа, ловия, кепак, қизил лавлаги, сабзи ва картошка улашилади.


6. Сепактакрау

Мана бу суратга қараб туриб, жануби-шарқий Осиёда машҳур бўлган бу спорт тури ўзида карате ва волейболнинг аралашмасини мужассам қилган деб ўйлаган бўлсангиз ҳақиқатдан узоқ кетмагансиз. Ўйинчилар қуритилган пальма баргларидан қилинган тўпга ташланишади. Ўйин ўзининг Ғарбдаги анъанавий кўринишига ўхшаб кетади.

Сепактакрау Шарқий Осиёда кенг оммалашган бўлиб, 80-йиллар охири ва 90-йилларда Шимолий Америкада ҳам машҳур бўлган.

Худди Америка футболи каби сепактакрау ўйинчилари тўпни фақатгина бош ёки оёқ билан ҳаракатга келтиришади. Ўйин бадминтон корти ўлчовидаги майдонда ўтказилади. Учта ўйинчидан иборат икки жамоа тўпни иложи борича ўйинда сақлаб туришга интилади. Очколар худди волейболдаги каби ҳисобланади.


7. Ит билан рақсга тушиш

Ит билан рақсга тушиш спортдан кўра кўпроқ санъат турига ўхшайди. У ўзида шуғулланиш, эшитиш ва рақс элементларини жамлаган.

Балки кимлар учундир бу бир вақт ўтказишга ўхшар, бироқ ушбу спорт тури билан жуда кўплаб давлатларда, хусусан АҚШ, Буюк Британия, Японияда истиқомат қилувчи ит эгалари шуғулланишади. Хуллас, агар сиз рақсга тушиш учун ўзингизга идеал шерик қидираётган бўлсангиз, энциклопедияни очиб ит зотларини кўздан кечиришингиз лозим.


8. Кўча люжи

Бу спорт тури ўзида битталик чана ва тротуарни жамлаган. Иштирокчилар битта одам сиғадиган қилиб ишланган катта скейтборд тахтасига ётишади. Қолган ишни тортишиш кучи бажаради.



9. Квиддич

Гарри Поттер китобларидаги каби квиддич сеҳр, чаққонлик ва бироз ваҳшийликни талаб қилади. Квиддични ҳаётда ўйнаш мумкин эмас, деб ўйлаяпсизми? Бироқ Гарри Поттернинг мухлисларига физика қонунлари тўсқинлик қила олмайди. Бу инсонлар сеҳр кучисиз, лекин ўйиннинг бор завқини сақлаб қолган ҳолда квиддичнинг янгича кўринишини ўйлаб топишди. 

Вермонт штатидаги Миддлбери коллежида ташкил топган Халқаро ассоциация бор йўғи бир неча йил ўтиб ҳар қандай қитъада учровчи юзлаб жамоаларни ўз ичига олган тизимга айланди. Ўйиндаги қоидалар ва очколар ҳисобланиши худди китобдагидай бўлиб, ягона фарқи супургида ҳеч ким учмайди.



10. Турмуш ўртоғини кўтариш

Аёли билан пойга (финляндча, Yeukonkanto)да ўйин қуйидагича кечади. Эрлар ҳар қандай тўсиқни аёли билан бирга енгиб ўтади, бу пайт аёл тескари ҳолда эрининг бўйни ва белига осилиб туради.    

Шон-шараф – ғолибларга бериладиган ягона совға эмас. Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган кишини аёлининг оғирлиғи миқдоридаги пиво бочкаси кутиб туради. 

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг