09 мар 08:46
Янгиликлар
Бугун 5 нафар боксчимиз Олимпиада лицензияси учун рингга кўтарилади
Бугун бир нечта вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилади. Боксчилар бугунги жангларда ярим финал йўлланмаси ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси чиптаси учун рингга кўтарилишади.
Ҳамюртларимиздан 5 нафари - Турсуной Раҳимова, Райҳона Қодирова, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов ва Элнур Абдураимова ҳам Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш учун ўз жангларини ўтказишади. Кеча чорак финалда имкониятни бой берган Фанат Қаҳрамонов эса ўтиш жангида иштирок этади. У Токио лицензиясини қўлга киритиш учун иккита жангда ғолиб бўлиши керак.
Бугун рингга кўтариладиган боксчиларимиз:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Омид Аҳмадисафа (Эрон) (15:40 дан сўнг)
-63 кг: Элнур Абдураимов - Харрисон Гарсейд (16:40 дан сўнг)
-51 кг: Турсуной Раҳимова - Сиао-Вен Хуанг (Хитой Тайпейи) (20:00)
-60 кг: Райҳона Қодирова - Судапорн Сисонди (Таиланд) (21:10 дан сўнг)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Синг Ю Цо (Гонконг) (22:00 дан сўнг)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов - Сейедшаҳин Мусави (Эрон) (23:00 дан сўнг) (ўтиш жанги)
Фикрлар