UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

14 янв 13:30
Янгиликлар

Футбол

Бугун Африка миллатлар кубоги старт олади

Бугун, 14 январь куни Габон мамлакатида ҳисоб бўйича 31-Африка миллатлар кубоги мусобақаси бошланади.

Унда қора қитъанинг энг кучли 16та терма жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради. Чемпион шу йил Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги мусобақасида ҳам иштирок этиш имкониятини қўлга киритади. 

Мусобақа ўйинлари Габон мамлакатининг тўрт шаҳрида жойлашган тўрт стадионда бўлиб ўтади. Баҳслар бўлиб ўтадиган шаҳар ва стадионлар: 

Либревиль - "Стад Де Амитие" (40000 томошабин)
Францевиль - "Стад Де Францевиль" (22000)
Ойем - "Стад Д'Ойем" (20000)
Порт-Жентиль - "Стад Де Порт-Жентиль" (20000)


Мусобақада иштирок этиш бўйича Миср терма жамоаси мутлоқ рекордчи. "Фиръавнлар" бу йил 23-марта қитъа кубогида қатнашишади. Ундан кейинги ўринларда Кот-д’Ивуар (22 марта) ва Гана (21 марта) жамоалари қайд этилишган. Гвинея-Бисау терма жамоаси бу йил илк бор Африка кубоги финал босқичида иштирок этади. Уганда эса 1978 йилдан бери мусобақада илк бор қатнашади. 

Миср терма жамоаси чемпион бўлишда ҳам қитъада рекордчи. Бу терма жамоа 7 марта Африкада тенгсиз бўлган. Сўнгги бор Миср 2010 йилда чемпионликка эришганди. Гана ҳамда Камерун терма жамоалари 4 мартадан чемпионликни нишонлашган. 

Бу йилги мусобақада иштирок этаётган яна ДР Конго, Марокаш, Жазоир, Кот-д’Ивуар ва Тунис терма жамоалари ҳам камида бир мартадан Африка кубогини қўлга киритишган. 



Сўнгги Африка кубоги бундан икки йил олдин Экваториал Гвинеяда бўлиб ўтганди. Ўшанда Кот-д’Ивуар терма жамоаси финалда Ганани пенальтилар сериясида мағлуб этиб чемпионликка эришганди. Айни пайтда Яя Туре ва Дидье Дрогбанинг собиқ жамоаси Африканинг амалдаги чемпиони ҳисобланади

АФРИКА МИЛЛАТЛАР КУБОГИ-2017

"A" гуруҳи: Габон, Буркина-Фасо, Камерун, Гвинея-Бисау
"В" гуруҳи: Жазоир, Тунис, Сенегал, Зимбабве
"С" гуруҳи: Кот-д’Ивуар, ДР Конго, Марокаш, Того
"D" гуруҳи: Гана, Мали, Миср, Уганда 

1-тур
14 январь 

21:00 - Габон - Гвинея-Бисау
23:55 - Буркина-Фасо - Камерун 

15 январь 
21:00 - Жазоир - Зимбабве
23:55 - Тунис - Сенегал

16 январь 
21:00 - Кот-д’Ивуар - Того
23:55 - ДР Конго - Марокаш

17 январь
21:00 - Гана - Уганда
23:55 - Мали - Миср

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг