UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56"Улар Мессининг чиқиб кетишини хоҳлашмаяпти". Миср мураббийи ФИФАни айблади 0 10:29Фазлиддин Ғоибназаров "сотилгани" ҳақида миш-миш тарқалган Ражаб Бутаев билан жангини эслади 0 09:5316 нафар енгил атлетикачимиз Осиё чемпионатида қатнашади 0 09:18Бугун Осиё чемпионатида 6 боксчимиз рингга кўтарилади, бир жуфтликда ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз! 0 08:47Балогун ЖЧ-2026`даги дисквалификациясининг жанжалли тарзда бекор қилиниши бўйича баёнот берди 0 08:14Дастин Порье икки рақиб учун фаолиятини давом эттиришга тайёр 0 07:39Яхши хабар: Достон Бозоров UFC'га йўлланма берувчи Дана Уайтнинг Даъвогарлар сериясида қатнашиши кутилмоқда 0 07:11Дзюдочиларимизнинг дзюдо ватанидаги Осиё ўйинларида нечта медаль кўзлаётгани очиқланди 0 19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0

27 апр 07:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун енгилмас 20 ёшли боксчимиз Нью-Делида рингга чиқади, кеча тарози маросими бўлиб ўтди ФОТО

Бугун Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳридаги "Talkatora Indoor Stadium"да профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оқшом доирасидаги қизиқарли жанглардан бири ҳамюртимиз иштирокида кечади. Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Улуғбек Собиров тўққизинчи жангини ўтказади. 20 ёшли боксчимиз 8 раундлик жангда ҳиндистонлик 23 ёшли Пардип Харрерага қарши рингга кўтарилади.  

Кеча боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Иккала боксчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Маълумот учун, Улуғбек Собиров профессионал фаолияти давомида 8 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бешта жангини муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган. 

Унинг рақиби Пардип ҳам проф рингда 8 та жанг ўтказган. Ҳисобида 5 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор. Тўртта жангда рақибларини нокаут қилган ва ўзи ҳам бир бор шу ҳолатга тушиб қолган. 

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Собиров ўзининг ҳозирча сўнггиси бўлиб турган баҳсида 45 та жанг ўтказган индонезиялик Стив Фердинандусни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг