02 июн 08:50
Янгиликлар
Теннис
Бугун Файзиев Андижонда финал чиптаси учун кортга чиқади
Андижон шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларидан иборат турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Ҳамюртимиз Санжар Файзиев дунёнинг ўндан ортиқ давлати теннисчилари иштирок этаётган ушбу мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида ғолиблик учун курашни давом эттиряпти.
Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси бугун финал чиптаси учун беларуслик Дмитрий Жирмонтга қарши кортга чиқади. Турнирда тўртинчи рақам остида ҳаракат қилаётган Жирмонт кеча ҳамюртимиз Темур Исмоиловни мағлуб этганди.
Санжар Файзиев эса кеча 57 дақиқа давом этган чорак финал баҳсида яна бир ҳамюртимиз Павел Цойдан 6:2, 6:1 ҳисобида устун келган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар