23 мар 07:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бугун икки нафар профессионал боксчимиз Россияда рингга кўтарилади
Хабар бериб ўтганимиздек, бугун икки нафар профессионал боксчимиз Россиянинг Екатеринбург шаҳрида рингга кўтарилади.
Жаҳон чемпионати совриндори Элнур Абдураимов россиялик боксчи Дмитрий Ҳасиевга қарши жанг қилса, Маҳмуд Ғоипов ҳам мезбон боксчи Зураб Чаниевга тўқнаш келади.
Кеча жанглар олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
Унда боксчиларимиз белгиланган меъёрни бажаришди. Элнур Абдураимов енгил вазнда (61,235 кг) жанг қилса, Маҳмуд Ғоипов яримўрта вазн (66,678 кг) вазн тоифасида ғалаба учун кураш олиб боради.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар