06 дек 09:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бугун Санжар Раҳмонов тарозига чиқади, эртага жанг!
Афсонавий Флойд Мэйвезерга қарашли промоутерлик компанияси мижози бўлган боксчимиз Санжар Раҳмонов эртага (бизнинг вақт билан 8 декабрь тонгида) навбатдаги жангини ўтказади.
Чарм қўлқоп устамиз АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида мезбон боксчи Жонатан Стилга қарши рингга кўтарилади. Бу Санжар учун фаолиятидаги 13-жанг бўлади. Шу кунгача у проф боксда 12та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалаба қозонган (5таси нокаут билан). Битта жангда дуранг ва яна бирида мағлубият қайд этган.
Санжар Раҳмоновнинг рақиби Жонатан Стил эса шу пайтгача профессионал боксда 10 маротаба рингга кўтарилган. Ушбу жангларининг 8тасини ғалаба билан якунлаган (6 таси нокаут). Ҳамюртимиз сингари битта жангда дурангга рози бўлган, яна бирида мағлубият аламини тотиб кўрган. Бугун боксчилар тарозидан ўтиш ҳамда кўз уриштириш маросимида иштирок этишади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар