UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01"У "тилла балиқча"сининг мағлуб бўлишидан қўрқади". Эдди Хирнни қўрқоқликда айблашди 0 18:41«Фьюри энг зўри» 0 18:18Кроуфорд рақибидан оғирроқ чиқди. Комми ва Лопес тенг тош босди 0 17:51"Манчестер Сити" Санчони қайтармоқчи 0 17:29"Унинг ҳеч нарсаси йўқ эди, лекин биттада миллионер бўлди" 0 17:08“Жошуа Пулевга қарши жанг қилиши шарт” 0 16:41Хабиб Конор - Серроне жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:16 Моуринью жиддий касал бўлган "Тоттенхэм" мухлисига ёрдам бериш мақсадида мактуб ёзди + ФОТО 0 15:58"Катта дубулға" мусобақаси. Ўзбекистон терма жамоаси эртага Хитойга учиб кетади 0 15:38Хитойликлар Шарапова билан келиша олишмади 0 15:04UFC. 28 март куни икки панчер жанги ташкил қилади 0 14:42"Реал"нинг ноярбь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди 0 14:19UFC йилни супер турнир билан якунлайди: Учта чемпионлик жанги, дахшатли тўқнашувлар, Трампнинг севимли жангчиси октагонга кўтарилади 1 13:51Гандбол. Терма жамоамиз Осиё чемпионатида иштирок этади 0 13:30Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича анжуман ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ 0

22 сен 13:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Шаҳрам Ғиёсов Севара Назархон қўшиғи остида рингга кўтарилади

Бугун Рио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, жаҳон чемпиони, ҳозирда профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Шаҳрам Ғиёсов Лондондаги машҳур “Уэмбли” стадионида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ҳамюртимизга бугунги жангда никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилади. Ғиёсов аренага Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг “Улуғимсан Ватаним” қўшиғи остида чиқиб келади. Севара “Уэмбли” аренасида ушбу хит таронага айланган қўшиғини жонли тарзда ижро этади.

Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда тўрт маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3таси нокаут билан). Лагуна эса 14та жангнинг барчасида ғолиб бўлган. Ўнта жангини муддатидан олдин якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланадиган жанг “УзРепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида учта йўналиш чемпиони бўлиб турган британиялик Энтони Жошуа ҳамда россиялик даъвогар Александр Поветкин ўртасида бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 сен 22:00:39
autocomponent
Ofarin OZBEKISTON sen b.n vatan uchun yut hamma seni duvo qiladi omad
   
22 сен 17:21:15
Arxil0505
Vatanni ulug'laganni vatan xam xalqimiz xam ulug'laydi omad
   
22 сен 13:52:36
Urganch
tanam jimirdab ketdi omad SHahram omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг