UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Расман. Шоҳжаҳон Эргашев Жукембаев эмас, Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби билан жанг қиладиган бўлди + ПОСТЕР 0 12:23Аргентина жаҳон чемпионатларида янги жамоавий рекорд ўрнатди 0 11:49Иван Поповда Ўзбекистон сафига ўтиш имконияти сақланиб қолди 0 11:21Ислам Махачевга яна бир спорт туридан Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони берилди + ФОТО 0 10:55Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`нинг ҳозиргача урилган энг яхши голини айтди 0 10:27Месси жаҳон чемпионатларида ҳеч кимга насиб этмаган иккита рекорд ўрнатди 0 09:58Ҳумоюн Султонов 1/4 финалда уч сетлик учрашув ўтказди 0 09:26Оскар де ла Хойя Турки Ал аш-Шайхни танқид қилди 0 08:54Жавоҳир Синдаров – Naroditsky Memorial Rapid 2026 ғолиби! 0 08:32ЖЧ-2026. Барча 1/8 финал жуфтликлари маълум! 0 18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0

26 сен 08:05
Янгиликлар

Теннис

Бугун Tashkent Open-2016 турнирининг асосий тўр баҳслари старт олади

Бугун пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида теннис бўйича анъанавий “Тошкент Опен” мусобақасининг асосий тўр баҳслари старт олади.

Соврин жамғармаси 250 минг долларни ташкил қилувчи ушбу турнир бу йил 18-маротаба ўтказилмоқда. Дунёнинг йигирмага яқин давлати теннисчилари иштирок этаётган мусобақада словакиялик Анна-Каролина Шмидлова биринчи рақам остида таснифланган. У дунё рейтингида 57-ўринни эгаллаб турибди.


Шунингдек, кучли юзталикдан жой олган бельгиялик Кирстен Флипкенс, швециялик Юханна Ларссон, туркиялик Чагла Буюкакчай, британиялик Наоми Броуди каби кўзга кўринган олтин тўп соҳибалари ҳам ўзбекистонлик теннис мухлислари кўз ўнгида ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Юртимиз мутахассисларининг жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган Нигина Абдураимова ва Сабина Шариповадан умидлари катта.


Маълумот учун, ўтган йилги турнирда япониялик Нао Хибино бош мукофотни қўлга киритган эди. Кунчиқар юрт вакиласи ҳал қилувчи финал учрашувида хорватиялик Донна Векични икки сетда ҳам бир хил 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.


Анъанага кўра, 29 ва 30 сентябрь кунлари машҳур теннисчилар болалар учун маҳорат сабоқларини намойиш этишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг