UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

28 сен 09:20
Янгиликлар

Футбол

Бугун Тошкент дербисида “Пахтакор” – “Локомотив” учрашуви

Бугун олий лигада 24-тур учрашувлари старт олади.

11 карра мамлакат чемпионига айланиб улгурган “Пахтакор” 24-турда охирги икки мавсумда чемпионлик учун курашда айнан жамоамиздан енгилган “Локомотив"ни қабул қилади. Жамоалар учрашувга йўқотишларсиз етиб келишмоқда. Бу эса ўйиннинг янада кескин ўтишини таъминлаши, шубҳасиз. “Локо” таркибида “Пахтакор”нинг кўплаб собиқ футболчилари тўп тепаётганини барча яхши билади.

ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК

Жамоалар ҳозиргача олий лигада 23 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 15тасида “Пахтакор” устун келган. 3 баҳс рақиб ютуғи билан тугаган бўлса, 5 бор дуранг натижа кузатилган. “Шерлар” 54, “темирйўлчилар” 20 бор тўп киритишган. Ўз майдонимиздаги беллашувларда 8 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. Бу тарафдан яққол устунлик "Пахтакор" тарафида.

ЎЙИН РАСМИЙЛАРИ

Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Биринчи даврадаги беллашувда ҳам айнан ушбу ҳакамлар ишлашганди.

“ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ”

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).

Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Асосий жамоалар баҳси 28 сентябрь, чоршанба куни 18:30да “Пахтакор” стадионида старт олади. Чипталар стадион кассаларида 5 ва 15 минг сўмдан сотилмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг