UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

13 ноя 08:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Тошкентда WBC ташкилотининг 61-Конвенцияси ўз ишини бошлайди

Хабарингиз бор, Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг бу йилги конвенциясига пойтахтимиз мезбонлик қилмоқда.

Йил якунланиб борар экан, барча соҳа ва йўналишларда бўлгани каби WBC ташкилоти ҳам ўзининг йиллик фаолияти сарҳисоби ҳамда режаларини муҳокама қилади. Ўтган йили ташкилотнинг 60-Конвенцияси Мексикада ўтказилган ва айнан ўша тадбирда навбатдаги Конвенция мезбонлиги Тошкент шаҳрига ишониб топширилганди. 

Йилнинг энг муҳим бокс тадбирида қатнашиш учун юртимизга юздан зиёд мамлакатдан делегатлар келди. Ўзбекистонда WBC ташкил этилганлигининг 60 йиллиги ҳам нишонланади. Шу кунгача Конвенция Мексикадан ташқари АҚШ, Европа мамлакатларида ташкил этилган. МДҲ мамлакатлари орасида Боку (Озарбайжон) ва Москва (Россия) шаҳарлари ҳам ушбу тадбирга мезбонлик қилган. Осиё давлатлари орасида Таиланд, Япония ҳам WBC конвенциясини қабул қилган. Марказий Осиё давлатлари орасида биз биринчи бўляпмиз. 

WBC 61-конвенцияси кун тартибидан таълим, допинг, ҳакамлик, халқаро муносабатлар, бокс қоидалари, рейтинглар, чемпионлик камарлари, хайрия ва жамоат ташаббуслари каби бир нечта масалалар бўйича йиғишлар ўтказилиши ўрин олган. Бугун соат 10:00да пойтахтмиздаги "Hilton" меҳмонхонасида Конвенция ўз ишини бошлайди. Тадбир якунланиши билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ҳам ўтказилади. 

Шунингдек, юртимизга келган меҳмонлар қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ҳам бўлишади. Юлдузли меҳмонлар ёш боксчиларга ўз маҳорат сабоқларини улашишади. 17 ноябрь куни муҳташам "Ҳумо Арена"да катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Ушбу турнир Ўзбекистоннинг LIFТ промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиляпти. Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазнда ўтказилиб, унда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг