UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

10 янв 13:53
Янгиликлар

Теннис

Бугун уч нафар, эртага эса яна бир теннисчимиз кортга чиқади

Бугун ва эртага тўрт нафар теннисчиларимиз турли мусобақалар доирасида кортга чиқишади.

Унга кўра, биринчи бўлиб Максим Шин (ATP - 1107) Туркиянинг Анталья шаҳрида давом этаётган M 15 мусобақаси 1/16 финали доирасида германиялик Пол Ворнер (ATP - 907)га қарши кортга чиқади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади ва ғолиб нимчорак финал баҳсида мусобақанинг иккинчи рақамли теннисчиси, хорватиялик Дуе Айдукович (ATP - 391)га қарши баҳс олиб боради.

Яна бир теннис устамиз — Санжар Файзиев (ATP - 1180) эса Португалияда давом этаётган Челленжер мусобақасининг жуфтлик баҳслари нимчорак финали доирасида кортга чиқади. Россиялик Евгений Карловский (ATP - 314) билан биргаликда соврин учун курашаётган ҳамюртимизга бу босқичда Жонатан Эйсерик (ATP - 850) ҳамда Денис Молчанов жуфтлиги рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:00 да бошланиши режалаштирилган.

Шунингдек, бугунги кун доирасида Қатардаги M 15 мусобақаси жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган Ҳумоюн Султонов (ATP - 490)/Парикшит Сомани жуфтлиги ҳам кортга чиқиши кутилмоқда. Уларга нимчорак финал доирасида Вивек Коллуру/Крис Кравсевиц рақиблик қилади. Учрашув бизнинг вақти билан 20:30 да старт олади.

11 январь тонгида эса Australian Open'да иштирок этаётган ягона ўзбекистонлик — Нигина Абдуримова (WTA - 176) саралаш босқичи ярим финалида кортга чиқади. Америкалик Кэти Волнейц (WTA - 115)га қарши кечиши кутилаётган учрашув Тошкент вақти билан 09:30 дан сўнг бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг