UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Сергей Фомин Кутаисидаги юришини бошлади 0 19:41"Реал" футболчиларига ЕЧЛ 1/2 финали учун ваъда қилинган мукофот пуллари очиқланди 0 19:20Тошкент-2027 Жаҳон чемпионати тақвими эълон қилинди 0 18:52"Унда бу нарса йўқ". Масвидаль Чимаевнинг Хабиб ва Махачевдан фарқини тушунтирди 0 18:26Хамзат Чимаев фақат реваншдан кейингина вазнини кўтариши айтилди 0 18:05Пеп Гвардиола: "ВАРга ҳеч қачон ишонмаганман" 0 17:38Девин Хейни Ломаченконинг рингга қайтиши ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирди 0 17:17Сехудо Чимаевнинг кейинги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди 0 16:45World Boxing беларуслик боксчиларга қўйилган чекловларни бекор қилди, россияликлар эса... 0 16:16"Ман Сити" "Реал" қизиқаётган футболчи билан шартномани бир йилга узайтиришга яқин 0 15:41Камару Усман: "Чимаев ҳозир Анкалаев ёки Прохазкага қарши жанг қилиши керак эмас" 0 15:17Бокс бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси энг кўп финалчи билан финалга етиб келди 0 14:39Василий Ломаченко фаолиятини қайта тиклайди — The Ring 0 14:12ПСЖ сафида яна битта россиялик пайдо бўлиши мумкин 0 13:47Камару Усман Чимаевни ютқазмаган деб ҳисоблашини айтди 0

17 июн 17:26
Янгиликлар

Теннис

Бугун Винус Уильямснинг туғилган куни!

Теглар :  Винус Уильямс
Бугун америкалик опа-сингил теннисчиларнинг каттаси Винус Уильямснинг тавваллуд топган куни.

Винус ўзининг 41 ёшини нишонламоқда.

Винус Эбони Старр Уильямс 1980 йил 17 июнда Линвуд шаҳрида (АҚШ) туғилган. Профессионал фаолиятини 1994 йилда бошлаган. У фаолияти давомида WТА таснифидаги турнирларнинг 49 та яккалик ва 22 та жуфтлик мусобақаларида ғолиб чиқди, шу билан бирга 42 173 992 доллар мукофот пулига эга бўлди.

Уильямс "Катта Дубулға" туркумидаги еттита турнирда ғолиб чиққан: 2000, 2001, 2005, 2007 ва 2008 йилларда "Уимблдон", 2000 ва 2001 йилларда эса "US Open"да. Шунингдек, у 2003 йилги Австралия очиқ чемпионати, 2002 йилги "Ролан Гаррос" ва 2017 йилги Австралия очиқ чемпионатининг финал босқичларида ўйнаб, барчасида синглиси Серенага ютқазган.

2002 йил феврал ойида Винус биринчи марта WТА рейтингининг етакчисига айланди ва дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида жами ўн бир ҳафта ўтказди. Шунингдек, америкалик спортчи жуфтликлар бўйича ҳам дунёнинг биринчи ракеткасига айланди.

Унинг "Катта Дубулға" турнири жуфтликдаги ўн уч ғалабаси ва яна иккита аралаш жуфтликда унвони бор. 1999 йилда Уильямс АҚШ терма жамоасида “Федерация Кубоги”да ғалаба қозонди. 2000 йилда Сидней Олимпиадасида у яккалик баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Айни пайтда Винус Уильямс жаҳон рейтингида 103-ўринни эгаллаб турибди.

Америкалик теннисчи бўш вақтларида караокеда қўшиқ куйлашни яхши кўради, шунингдек, расм чизиш ва шеър ёзишни ёқтиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг