UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Ҳиндистон Осиё чемпионатида яна Ўзбекистон ва Қозоғистонни ортда қолдирди 0 09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0

16 дек 10:15
Янгиликлар

Футбол

“Бунёдкор-2002” ПСЖни мағлуб этиб ярим финалга чиқди!

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган “Supermokh Cup 2016” турнири қизғин палласига кирди.

2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчилар ПСЖ клуби академияси жамоаси билан тўқнаш келди.

Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. “Қалдирғочлар”нинг ягона голини Жасур Жалолиддинов францияликлар дарвозасига урди. Пенальтилар сериясида 11:10 ҳисобида "Бунёдкор" рақибни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.


“Бунёдкор” академияси сўнгги йилларда анчайин ривожланишга эришгани мана шу ўйин орқали билиб олиш қийин эмас. Дунёга машҳур бўлган клуб академияси тарбияланувчиларини мағлуб этиш албатта ёқимли янгилик бўлди.

Қайд этиш керакки, Жасур Жалолиддинов турнирдаги ўзининг 9-голини уришга эришди. У “Supermokh Cup 2016” мусобақаси тўпурари бўлишга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
17 дек 12:23:30
imran21
Yawavor
Bunyodkor yowlari o'zbek futboki kelajagini quriwyapti!!!
Omad bollar
Chempion bulib qaytilar
   
17 дек 01:14:11
IBROHIM SARIASIYA
Katta bo'lishsin koramiz
   
16 дек 12:54:11
INFNTY
MALADES!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг