01 апр 19:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Буюк ипак йўли" турнирида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлдик, Қозоғистон эса учинчи
Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича "Буюк ипак йўли" халқаро турнири якунланди.
Мусобақада Тўлқин Қиличев бошчилигидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Бу борада биринчи ўрин мезбон - Озарбайжон терма жамоасига насиб қилди - 4 та олтин, 3 та кумуш, 7 та бронза. Кучли учликка эса 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медали қўлга киритган қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари якун ясашди. Бундан ташқари Россия ва Марокаш вакиллари ҳам мусобақада биттадан олтин медалга эга чиқишди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар