UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

02 авг 11:46
Янгиликлар

Теннис

Canadian Open. Учинчи ракеткамиз асосий тўрга йўл олди

Канаданинг Торонто шаҳрида теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 7 млн 433 минг 76 АҚШ долларини ташкил этган нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ва учинчи рақамли теннис маликалари - Камилла Раҳимова ҳамда Полина Кудерметова ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Раҳимова рейтингдаги ўрнига бўйича тўғридан-тўғри асосий тўр баҳсларига киришса, Кудерметова саралаш турнири орқали асосий тўрга йўлланма олди. 

Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси саралашнинг финалида WTA рейтингида 1253-поғонада бораётган ва саралашга имтиёзли йўлланма (WC) асосида қўйилган канадалик Авери Александерни бироз қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 6/4, 6/4. Ҳар икки теннисчи ҳам 2 тадан эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Полинада икки баробар кўпроқ бўлди - 6 га 3. 

Айни пайтда WTA рейтингида 108-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз эртага асосий тўрнинг 1/64 финалида дунёнинг 89-ракеткаси, россиялик 19 ёшли Алина Корнеевага қарши кортга чиқади. Камилла Раҳимова эса бугун илк даврада америкалик машҳур теннисчи Винус Уильямс билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг