UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0

25 ноя 13:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чагаевнинг сўнгги рақиби Лукас Браундан нокаут!

Супероғир вазн тоифасида собиқ WBA йўналиши чемпиони Лукас Браун навбатдаги жангини ўтказди.

Австралиялик Браун Янги Зеландияда ташкил этилган бокс оқшомида 36 ёшли мезбон боксчи Пати Пати “Жуниор Пати” Туага қарши рингга кўтарилди. Пати таниқли боксчи Дэвид Туанинг жияни ҳисобланади. 

Жангнинг бешинчи раундида Лукас Браун рақибини нокаутга учратди. Ўтказиб юборилган аниқ ва кучли зарбадан сўнг Жуниор Пати ўрнидан туришга ўзида куч топа олмади. 

Таъкидлаш жоиз, Браун ушбу жангда ўз фаолиятидаги энг енгил - 110,5 кг вазн оғирлик билан рингга чиқди. Шу йилнинг март ойида Диллиан Уайтга қарши жанг ўтказганида Лукас 119,5 кг тош босганди. Ўша жангда Браун фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олган эди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз собиқ WBA чемпиони Руслан Чагаев фаолиятидаги сўнгги жангини айнан Лукас Браунга қарши ўтказган эди. Грознийда ўтган жангнинг 10-раундида Руслан техник нокаут эвазига ютқазганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг