UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

19 мар 13:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарльз Оливейра Оқ уйдаги асосий жангни суғурталамоқчи

Макс Холлоуэйдан BMF камарини тортиб олган Чарльз Оливейра ҳар қандай ҳолатда ҳам Оқ уйдаги байрам турнирига боришни режалаштирмоқда.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси ушбу оқшомнинг асосий жангига захира варианти бўлмоқчи. Чарльз енгил вазн тоифаси вакиллари Илия Топурия ва Жастин Гэтжи ўртасидаги бирлаштирувчи чемпионлик жангини суғурталашга тайёр.

Бу ҳақда бразилиялик мураббий Диего Лима Sherdog нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Умид қиламизки, уларнинг ҳеч бири жароҳат олмайди, чунки бу ажойиб жанг бўлади. Аммо биз аллақачон Чарльзни Оқ уйдаги турнир учун захира варианти сифатида таклиф қилганмиз. Оливейра чемпионлик камарини хоҳлайди. Захира варианти ўхшамаган тақдирда ҳам, у Топурия - Гэтжи жанги ғолиби билан октагонда тўқнаш келишни мақсад қилган. Бизда Хантер Кэмпбелл билан муҳокама қилиш учун бир нечта вариантлар бор", - деди бразилиялик мутахассис.

Шу билан бирга, Оливейранинг жамоаси BMF чемпионлиги учун курашиш нияти ҳақида бир неча бор гапирган Конор Макгрегорга қарши жангнинг ўтказилишига ишонмаяпти. 

"Ҳар сафар у ҳақида гапирганимизда, бу сериалга айланади. Шунинг учун умид қилмаган маъқул, деб ўйлайман. Албатта, Чарльз учун ярим ўрта вазн тоифасига кўтарилиши ва у билан супер жанг ўтказиши, унга қайтиб келмагани маъқуллигини кўрсатиш завқли бўларди. Аммо ростини айтсам, Конорнинг қайтиб келишига ишонмайман", - дея қўшимча қилди Лима.

Шунингдек, мураббий Холлоуэй билан жангдан сўнг шогирдининг танқид қилинишига изоҳ берди.

"Бу ММА эмасмиди? Агар К-1 қоидалари бўйича жанг бўлса, Дана уни шунчаки ММА қўлқопларида К-1 қоидалари бўйича ўтказиши мумкин эди. Чарльз MMA қоидалари бўйича жанг қилди ва нафақат спорт афсонасидан камарни тортиб олишга муваффақ бўлди, балки ўз номини яна тарихга ёзди. Шунингдек, ММА тарихида иккинчи партер устунлигини кўрсатди.

Биринчиси - Хамзат Чимаев ва Дрикус Дю Плесси, иккинчиси - Чарльз ва Холлоуэй, учинчиси - Ислам Махачев ва Жек Делла Маддалена жанги. Ва биз энг юқори даражадаги чемпионлик жанглари ҳақида гапирамиз. Нега Чарльз BMF унвонига лойиқ эмас?

Агар Оливейра жангнинг ўртасида тўхтаб қолиб, шунчаки тик турган ҳолда нокаутга қадар жанг қилганида, бу энди BMF эмас, балки DMF (энг аҳмоғи) бўларди. Қизиғи шундаки, Чарльзни танқид қилган одамлар, агар у жиу-житсудан фойдаланмай ютқазган бўлса, уни аҳмоқ деб аташади. Менинг фикримча, уларда ҳасад бор", - дея хулоса қилди бразилиялик мураббий.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг