07 июл 15:14
Янгиликлар
Футбол
"Челси" "Манчестер Сити" қизиқаётган футболчини илиб кетиши мумкин
"Челси" "Наполи" футболчиси Жоржиньонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
"Sport Italia" хабарига кўра, "Челси" футболчи билан музокараларни бошлашга тайёр. Улар футболчига "Манчестер Сити"дан кўра кўпроқ маблағ тўлашмоқчи.
"Наполи" футболчини 60 млн евро эвазига сотишга тайёр турибди. Агарда Маурицио Сарри "Челси"ни бошқармайдиган бўлса, Жоржиньо компенсация сифатида "кўклар" сафини тўлдириши мумкин.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар