UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

03 июн 20:03
Янгиликлар

Футбол

Чемпионлар лигаси. Янги мавсумда гуруҳ босқичида қатнашадиган 26 та жамоа номи маълум бўлди

Европа Чемпионлар Лигасининг янги 2019/20 йилги мавсуми гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиққан барча жамоалар номи расман маълум бўлди.

ЕЧЛ 2019/20 йилги мавсум гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиқадиганлар рўйхати:

• УЕФА Европа Чемпионлар лигаси ғолиби;

• УЕФА Европа Лигаси ғолиби;

• Испания, Англия, Италия ва Германиянинг энг яхши тўртта жамоаси;

• Франция ва Россиянинг энг яхши иккита жамоаси;

• Португалия, Украина, Бельгия ва Туркия чемпионлари;


ЕЧЛ-2019/20 йилги мавсуми гуруҳ босқичи иштирокчилари рўйхати:

Испания: "Барселона", "Атлетико", "Реал", "Валенсия" 

Англия:  "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Тоттенхэм" 

Италия: "Ювентус", "Наполи", "Аталанта", "Интер" 

Германия: "Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "РБ Лейпциг", "Байер"

Франция: ПСЖ, "Лилль", "Лион"

Россия: "Зенит", "Локомотив" 

Португалия: "Бенфика" 

Украина: "Шахтер"

Бельгия: "Генк"

Туркия: "Галатасарай"

Австрия: "Зальцбург"

P.S. ЕЧЛ финалига чиққан "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" жамоалари АПЛ орқали келаси мавсум учун тўғридан-тўғри йўлланмани нақд қилганликлари туфайли Австрия чемпиони "Зальцбург" муддатидан аввал ЕЧЛ гуруҳ босқичи масаласини ҳал этди.

• Испания чемпиони ("Барселона"), Англия чемпиони ("Манчестер Сити"), Италия чемпиони ("Ювентус"), Франция чемпиони ("ПСЖ"), Россия чемпиони ("Зенит") ҳамда ЕЧЛ ғолиби ("Ливерпуль") ва Европа лигаси ғолиби ("Челси") ЕЧЛ гуруҳ босқичи қуръасида биринчи корзинкадан жой олади. 

• "Барселона" ЕЧЛ асосий сеткада 24-маротаба иштирок этади. Бу эса мутлақ рекорд ҳисобланади. "Реал" ва "Порту"да каталонияликларни бу борада қувиб олиш имконияти мавжуд. "Ювентус" учун ЕЧЛнинг янги мавсуми 20-иштирокка айланади. Туринликлар бундай кўрсаткични қайд этган олтинчи клуб бўлади.

• Италия А Сериясининг бронза медали соҳиби "Аталанта" илк бор Европа чемпионлар лигасида, тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этади. "Аталанта" аввал хаттоки мусобақанинг квалификация раундига ҳам чиқа олмаган. 

Қолган 6та йўлланма эса квалификация раундида ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг