13 авг 08:40
Янгиликлар
Теннис

Цинцинатти "Мастерс". Денис Истомин "анъана"га содиқ қолди
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Цинцинатти шаҳрида давом этаётган “Мастерс” сериясига кирувчи турнирнинг саралаш баҳсида кортга чиқди.
Ҳамюртимиз саралаш турнирида саккизинчи рақам остида таснифланган эди. Қуръа натижасига кўра, Истомин илк даврада америкалик Маккензи Макдоналдга қарши кортга чиқди ва рақибига 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Таққослаш учун, Денис
Истомин дунё рейтингида 82, 22 ёшли Маккензи эса 207-ўринни эгаллаб турибди. Шу
тариқа, Денис Истомин учун яна бир теннис ҳафтаси якунига етди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар