UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум қилинди, рақиб - собиқ даъвогар 0 18:17UFC 322 турнири учун дастлабки жанг анонс қилинди 0 17:50Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди 0 17:25"Агар кимдир Канелони мағлуб эта олса, бу Кроуфорд бўлади" - собиқ чемпион 0 17:01Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанг санаси маълум қилинди 0 16:38Украина бокс терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧга қўйилмаслиги мумкин 0 16:16Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди 0 15:55Илия Топуриянинг жамоадоши навбатдаги рақиб ва жанг санаси ҳақида маълумот берди 0 15:32WBO рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 15:11Қирғиз Республикасининг Ливерпулдаги ЖЧ учун таркиби маълум: Мунарбек ҳам таркибда! 0 14:50Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди 0 14:29"Чимаевни мағлуб этадиган кимнидир кўрмаяпман" - UFC собиқ чемпиони 0 14:08Низомиддин Хайриддинов — Astana 2025 World Boccia вице-чемпиони! 0 13:47Пауло Коста: "Чимаев дю Плесси билан жанг қилишдан қўрқди" 0 13:26"Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда 0

16 сен 12:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даврон Файзиев: “Шахсан менга жанг натижаси шубҳали туюлди”

Йил жанги сифатида эътироф этилган Геннадий Головкин ва Сауль “Канело” Альварес ўртасидаги бугунги баҳс турли муҳокама ва мунозараларга сабабчи бўлмоқда.

Жумладан, таниқли футбол шарҳловчиси, бокс, хусусан профессионал боксга асло бефарқ бўлмаган Даврон Файзиев бугунги жанг хусусидаги ўз фикр ва мулоҳазалари юзасидан сайтимизга интервью берди. 

“Головкин - Канело жанги классик тўқнашув бўлди. Яъни, тажрибага қарши ёшлик шижоати. Сауль томонида тезлик ва куч, Геннадий тарафида эса техника ҳамда тактика! Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтаман, бу нарса мухлислар, мутахассислар ва ҳакамларнинг ёндашувига ҳам боғлиқ. Масалан, кимгадир тезкор ва босимдан иборат жанг услуби ёқади. Айримларга эса ақлли техникага таянган, тактикани қўллайдиган, керак бўлса, жараённи тўғридан-тўғри эмас, гўёки четдан туриб бошқара оладиган услуб эгалари маъқул келади. Иккинчи тоифадагилар гўё рақибга ташаббусни бергандек бўлишади, лекин аслида ҳаммасини ўз назоратлари остида ушлайдилар. 

Тўғрисини айтсам, менга техника, тактика ва ақлга таяниб жанг олиб борадиган боксчилар ёқади. Шу жиҳатдан бўлса керак, шахсан менга бугунги жанг натижаси бироз шубҳалироқ туюлди. Лекин ҳакамлар жангни бошқача кўз билан кўрган бўлишлари мумкин. Ҳакамлар баҳолаш тизимида ҳар битта хатти-ҳаракатни қайд этиб боришади. Балки, жангнинг дастлабки раундларидаги Канелонинг фаоллиги ҳакамларнинг якуний қарорини таъминлаб берган бўлиши мумкин. 

Одатда тенглик ҳукмрон бўлган жангларда бир томон кучини тежаш учун ҳам ташаббусни рақибга топширгандек кўринади. Аслида у барибир жангни назорат қилиб боради ва сўнгги раундларни фаол ўтказиши ҳисобига баҳсни ғалаба билан якунлайди. Бундай жангларга кўп бора гувоҳ бўлганман. Лекин бугун бунинг аксини кўрдим. Тенглик бўлиб турган ва охирги иккита раундни ўз фойдасига ҳал қилган GGG якунда мағлуб бўлди. 

Шу жиҳати менга ғалати туюлди. Саулни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим керак, бугун Головкин мағлубиятга лойиқ эмас эди. Альварес ҳам яхши жанг ўтказди. Менимча, бугун ҳам энг адолатли натижа - бу дуранг эди. Энди учинчи жангни кутиб қоламиз. Бугунгиси билан бу тўқнаш тугамаслиги керак. Рақибидан 8 ёшга катта бўлган GGG ҳали кучи борлигини исботлади. Ёши катта дейдиганларга муносиб тарзда жавоб қайтарди.

Альварес эса бугун фаолиятидаги энг катта гонорарлардан бирига эга бўлди. Молиявий ҳолатини анча яхшилаб олди ва табиийки, бундан ҳам кўп гонорар келтирадиган учинчи жангга ҳам розилик беради. Розилик бермаса ҳам адолатсизлик бўлади. Энди бу нарса унинг промоутери Оскар Де Ла Хойяга ҳам боғлиқ”, - деди Файзиев. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 сен 13:48:18
JasurBeK
Canelo kichik xisobda yutdi men uchun 2raund ustunlik evasiga. Bundan tahsqari, zarbalar statistikasi bo'yicha ham Caneloni yutganini payqash qiyin emas
   
16 сен 13:25:37
aszmuzb
Худди шундай, шубхали бўлди, Оскар босим утказди шекилли хакамларга...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг