UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

30 мар 10:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Де Ла Хойя Ортиснинг фаолиятини барбод қилишда менежерни айблади

Таниқли промоутер Оскар Де Ла Хойя боксчи Виржил Ортиснинг барча муаммолари унинг менежери Рик Мирижиан билан боғлиқ эканига ишончи комил.

Шу йил бошида Ортис Де Ла Хойянинг Golden Boy промоутерлик компанияси билан шартномани бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилганди. Аргументлардан бири промоутернинг трансляция шартномаси йўқлиги эди, аммо яқинда Golden Boy ва DAZN янги узоқ муддатли шартномани эълон қилди.

Суд эса Ортисга Golden Boy билан шартномаси бўйича ҳакамлик жараёни якунланмагунча учинчи шахслар билан жанг ўтказиш бўйича шартномалар имзолашни тақиқлади ва бу ҳар қандай суд каби чўзилиб кетиши мумкин.

"Бу илон учун ҳаммаси ахлатга айланди, - деди Де Ла Хойя ижтимоий тармоқдаги видеода Мирижиана ҳақида. - Невада суди Виржилни жангсиз қолдирганидан бир неча ҳафта ўтгач, биз DAZN билан ҳамкорликни узайтирганимизни эълон қилдик. Энди у адашганини тушуниб етди".

Де Ла Хойянинг сўзларига кўра, энди у суд қарорини кутмоқчи ва Мирижиан билан бошқа ишламайди.

"Рик тўсатдан менга қайта қўнғироқ қилиб, ишларни тўғрилашни сўраб, хабарлар ёғдира бошлади, - дея қўшиб қўйди Де Ла Хойя. - Аблаҳ, сен боксчимни шартномани бекор қилиш учун мени судга беришга кўндирган эдинг. Ҳозир Виржилнинг мартабаси сенинг очкўз маслаҳатларинг туфайли барбод бўлди. Келишмоқ вақти ўтди. Сен мени кўммоқчи бўлдинг, лекин ўзингни ҳам, Виржинни ҳам доғда қолдирдинг. Ҳозир сени фақат ҳуқуқшунослардан даҳшатли ҳисоб-китоблар кутмоқда. Мен энди ҳеч қачон Рик Мирижиан билан ишламайман ва боксчилар эҳтиёт бўлишлари керак".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг