29 мар 13:40
Янгиликлар
Теннис
Дель Потро Майамида ярим финалга чиқди
Дунёнинг олтинчи рақамли теннисчиси Хуан Мартин Дель Потро Майамидаги "Мастерс" мусобақасида ярим финал иштирокчисига айланди.
Аргентиналик теннисчи чорак финалда канадалик Милош Раоничга қарши кортга чиқди. 2 соат 52 дақиқа давом этган баҳсда Дель Потро қийинчилик билан 5:7, 7:6, 7:6 ҳисобларидаги ғалабага эришди.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар