03 авг 18:56
Янгиликлар
Теннис
Денис Истомин ярим финал учрашувини ўтказди
Австриянинг Китцбюэль шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича нуфузли турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Ҳамюртимиз Денис Истомин ушбу мусобақада муваффақиятли тарзда иштирок этяпти ва бу йил ҳисобидан илк бор ярим финалга етиб келганди. Ҳозиргина у финал чиптаси учун чилилик Николас Харрига қарши кортга чиқди.
Икки соату 38 дақиқа давом этган мураккаб баҳс якунида Истомин кучли рақибини 7:5, 6:7(4), 6:4 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Таққослаш учун, Денис жаҳон рейтингида 95, Николас эса 53-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро тўқнаш келишмаганди. Бу борада Истомин ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар