UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

01 июн 08:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Деонтей Уайлдер биринчи оғир вазнда ҳам чемпион бўлмоқчи

Теглар :  БоксУайлдерАҚШ
Супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Деонтей Уайлдер биринчи оғир вазнда ҳам чемпион бўлиш ҳақида ўйламоқда.

У ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида бу орзуси ҳақида видео мурожаат қолдирди.

“Супероғир вазн тоифасидаги барча чемпионлик камарларини қўлга киритганимдан сўнг биринчи оғир вазнда ўзимни синаб кўрмоқчиман. Нафақат синамоқчиман, балки чемпионлик жанги ўтказаман. Шу кунгача ҳеч бир боксчига бу ишни амалга ошириш насиб қилмаган. Ҳар икки вазнда ҳам чемпионлик камарларидан воз кечмайман”, — деди Уайлдер.

Таъкидлаш жоиз, Деонтей Уайлдер ҳаваскор боксчилик фаолиятида айнан биринчи оғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказган. Профессионал боксдаги дебют жангида унинг вазни 94 кг бўлган. Луис Ортисга қарши ўтказган сўнгги жангида эса 97,4 кг тош босган. Биринчи оғир вазнда жанг қилиши учун вазни кўпи билан 90,7 кг бўлиши шарт. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг