02 дек 16:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Деонтей Уайлдер: Иккита нокдаун, албатта, мен ғалаба қозондим. Реванш бўладими?
Супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер британиялик Тайсон Фьюрига қарши ўтказилган жанг ҳақида фикр билдирди.
Хабарингиз бор, бугунги ўн икки раундга мўлжалланган жангда ҳакамлар дуранг натижа қайд этилганини ўз қарорлари билан қайд этишганди.
“Шубҳасиз, иккита нокдаун билан бугунги жангда ғалаба қозондим. Тайсон жангни назорат қилди, деган фикрдан йироқман. Унинг зарбалари мени хатто мувозанатдан ҳам чиқара олмади.
Билмадим, реванш жанги бўладими ёки йўқ. Лекин мен бу жанг ўтказилишини жуда ҳам хоҳлардим. Биз буни такрорар амалга оширишимиз керак. Фьюри ҳам бунга қарши бўлмаса керак”, - деди Уайлдер.
Ҳавола :
Фикрлар