UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0

27 окт 10:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Деонтей Уайлдер: “Жошуа 50 миллионни рад этди, у шунчаки қўрқоқ!”

Америкалик жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдернинг айтишича, Энтони Жошуа ва унинг жамоаси қўрққанидан бирлаштирувчи чемпионлик жангини пайсалга солмоқда.

Супероғир вазн тоифасидаги ҳар икки боксчи ҳали фаолиятида мағлубият ва дуранг қайд этмаган. Уайлдер (40-0, 39 нокаут) энг нуфузли WBC йўналишида жаҳон чемпиони бўлса, британиялик Жошуа (22-0, 21 нокаут) эса WBA, WBO ва IBF чемпионлик камарларига эгалик қилмоқда.

“У шунчаки қўрқоқ! Акс ҳолда таклиф этилган 50 миллион долларлик гонорарга розилик берарди. Энтони менга қарши жангдан ўзини олиб қочмоқда. Жошуа ва унинг жамоаси томонидан айтилаётган гапларнинг бари баҳонадан бошқа нарса эмас”, - деди Уайлдер.

Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдер 1 декабрь куни АҚШда бошқа британиялик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг