UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0

17 мар 19:09
Янгиликлар

Футбол

"Дерби делла Мадоннина" ёхуд бугунги Милан дербисидан олдин

Бугун тунда Милан шаҳри тенг иккига бўлинади, боиси, Сан-Сиро" стадионида "Дерби делла Мадоннина" бўлиб ўтади.

Унда "Милан" ва "Интер" клублари тўқнаш келишади. Милан дербиси доим қизиқарли ўтган, бу сафар эса ЕЧЛ йўллнмаси учун курашётган икки клуб ўртасидаги баҳс бўлади.

"Милан" — "Интер"

17 март 2019 йил. Милан. "Сан-Сиро" стадиони. 00:30 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам — Марко Гуида.

Тахминий таркиблар


"Милан":
Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессье, Бакайоко, Пакета, Сусо, Чалханоглу, Пентек.

"Интер": Ханданович, ДАмброзио, Шкриниар, Де Врей, Асамоа, Гальярдини, Весино, Политано, Валеро, Перишич, Мартинес

Ўйнмайди: Бонавентура — Икарди, Наингголан, Жоао Марио, Миранда.

Сўроқ остида: Брозович ("Интер"). 

Қизиқарли фактлар

- "Милан" ва "Интер" ўзаро 222та ўйин ўтказишган: 76та ғалаба "Милан"да, 79та ғалаба "Интер"да, 67та дуранг. Тўплар нисбати — 297:300.

- "Дерби делла Мадоннина"нинг энг яхши тўпурари Андрей Шевченко (Милан) — 14 гол. Жузеппе Меацца ҳисобида 13та гол бор, у "Интер" сафида 12та, "Милан"да 1та гол урган.

- "Милан"нинг дербидаги энг йирик ғалабаси: "Интер" — "Милан" 0:6, 11 май 2001 йил.

- "Интер"нинг дербидаги энг йирик ғалабаси: "Милан" — "Интер" 0:5, 6 февраль 1910 йил.

- Энг кўп гол урилган дерби: "Интер" — "Милан" 6:5, 6 ноябрь 1949 йил.

- "Интер" охирги 6та ўйинда "Милан"га ютқазмади.

- "Милан" охирги 3та ўйинда "Интер"га гол ура олмаган.

- "Милан"нинг чемпионатдаги ғалабали серияси бешта ўйинга етди.

- "Милан" А Сериядаги охирги тўртта ўйинда гол ўтказгани йўқ.

- Ўтган мавсум "Милан" — "Интер" учрашувида ҳисоб очилмаган эди - 0:0.

- Биринчи дарада "Интер" ғалаба қозонган эди — 1:0.



Мураббийлар нима дейди?

Женнаро Гаттузо


"Ҳар бир дерби алоҳида тарих, шу боис олдин бўлган нарсаларни эслаш керак эмас. Рақибни ҳурмат қилиш керак, аммо ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Бу ўйинда жуда кўп нарса ҳал бўлади: ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш кескин кетмоқда, шу боис учрашувда боримизни беришимиз керак".

Лучано Спалетти

"Милан" ҳозир кучли ва ажойиб ўйин кўрсатмоқда. "Милан" билан бизнинг мақсадимиз бир хил: учинчи ёки иккинчи ўринни эгаллаш, асосийси ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлиш. Дербидан олдин қандайдир тахмин қилиш тўғри эмас, бундай ўйинларнинг натижаси ҳар доим кутилмаган бўлади. Тўғри бу баҳс ҳал қилувчи бўлмайди, аммо мағлубият кейинги учрашувларда таъсир қилиши мумкин".

Ўйин учун қайдномалар

"Милан"

"Интер"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг