15 сен 04:17
Янгиликлар

Дэвис Кубоги. Буюк Британия - Ўзбекистон - 1:1. Жўрабекдан “сенсацион” ғалаба!
Дэвис Кубоги эркаклар терма жамоалари ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланади. Кеча яккалик баҳсларида икки учрашув ўтказилди. “Emirates Arena”даги илк баҳсда Денис Истомин кутилмаганда Дани Эвансга беш сет натижасига кўра имкониятни бой берган эди.
Иккинчи яккалик учрашувида “сенсацион” натижа қайд этилди. Мезбонларнинг биринчи ракеткаси Кэмерон Норрига қарши кортга чиққан бизнинг иккинчи рақамли теннисчимиз Жўрабек Каримов ажойиб камбэк эвазига умумий ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Дастлабки икки сетда 0:6, 5:7 ҳисобида ютқазган Жўрабек учинчи сетни тай-брекда 7:6(6) ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Тўртирчи ва бешинчи сетларда эса кучли рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:2, 6:2. Эътибор беринг, Норри рейтингда 70, Жўрабек эса 434-ўринни банд этган.
Фикрлар