21 мар 10:42
Янгиликлар
Футбол

Ди Мария жароҳат олди, энди у Аргентинага ёрдам бера олмайди
Анхель Ди Мария мушакларини жароҳатлаб олди, деб хабар бермоқда терма жамоанинг Твиттердаги саҳифаси.
Энди “фаришта” Аргентинага иккита ўртоқлик учрашувида ҳам ёрдам бера олмайди. Аргентина терма жамоаси 22 март санасида Венесуэла, 26 март куни эса Марокашга қарши майдонга тушади.
Жорий мавсум Анхель Франция чемпионатида 25 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳавола :
Фикрлар