UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0

30 окт 20:46
Янгиликлар

Дзюдо

Диёра ва Дилшодбек Жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиблари

Франция пойтахти Париж шаҳри бугундан 4 ноябргача Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Ўз тарихида юбилей 40-маротаба ташкил этилаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Бугун жаҳон чемпионатининг биринчи кунги беллашувлари терма жамоамиз учун омадли келди. Диёра Келдиёрова ва Дилшодбек Баратов ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишди. 

-52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони Диёра Келдиёрова энди ҳарбийлар ўртасида ҳам жаҳон чемпионига айланди. У тўғридан-тўғри ярим финалдан баҳсларга қўшилди. Бу босқичда франциялик Чейенне Муниерни, финалда эса яна бир мезбонлар вакиласи Жулие Вейлл Дит Морейни мағлубиятга учратди. 

Эркаклар ўртасидаги мусобақанинг -60 кг вазн тоифасидаги беллашувларида татамига чиққан Дилшодбек Баратов австриялик Даниэль Леутгеб, эронлик Муҳаммад Ҳосейн, финалда эса франциялик Жолан Флоримонтдан устун келди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Шунингдек, бугунги беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан Шавкат Саиткулов, Артём Штурбабин (иккиси ҳам -66 кг), Обидхон Номонов (-73 кг) ва Шукуржон Аминова (-57 кг) ҳам медаллар учун кураш олиб боришди. Аммо улардан бу сафар омад юз ўгирди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг