UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13UFC чемпиони: "Чимаев осон ғалаба қозонади деб ўйлагандим. Реваншни кўришни истайман" 0 10:45U-17 Осиё кубоги. Барча чорак финал жуфтликлари маълум. Ярим финалда Марказий Осиё дербиси бўлиши мумкин 0 10:21Octagon 87 турнири учун яна бир томошабоп жанг эълон қилинди 0 09:57"Астана Гран-приси". Улжон Амриева ҳисобида олтин! Терма жамоамиз мусобақани бешта медаль билан якунлади 0 09:33Кимда кўпроқ: Чимаев ёки Стрикленд? UFC 328 турнири гонорарлари маълум бўлди 0 09:07Чемпионлик учун кураш давом этади: "Ман Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:4617 ёшли иккинчи ракеткамиз Белозерцев Кутаиси турнири 1/8 финалида 0 08:25Қозоғистон ва Ўзбекистон бокс бўйича Жаҳон Кубогига биргаликда тайёргарлик кўрмоқда 0 08:04Иноуэ — Накатани жанги Головкин — "Канело" жангини чипталар савдоси бўйича ортда қолдирди 0 07:43Умарали Раҳмоналиев Озарбайжон Кубоги соҳиби! 0 07:22Бугун Синдаров иштирокидаги Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026 старт олади 0 07:01Аллен vs Коста: Икки ўзгариш эвазига UFC Vegas 117 карди тасдиқланди 0 20:02Сергей Фомин Кутаисидаги юришини бошлади 0 19:41"Реал" футболчиларига ЕЧЛ 1/2 финали учун ваъда қилинган мукофот пуллари очиқланди 0 19:20Тошкент-2027 Жаҳон чемпионати тақвими эълон қилинди 0

11 май 23:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Достон Бозоров ёки Фазлиддин Мадраҳимов? Olamsport.com журналистлари Octagon 72 марказий жангига тахмин билдиришди

Тошкентдаги "Ҳумо арена" иншооти ММА бўйича Octagon 72 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг марказий беллашувида енгил вазн тоифасининг ўзбекистонлик чемпиони Достон Бозоров ўз камарини Тожикистон вакили Фазлиддин Мадраҳимовдан ҳимоя қилишга уриниб кўради. 

Olamsport.com журналистлари ушбу жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Камолиддин Алимов (Olamsport.com бош муҳаррири):

"Рақобатбардош жанг бўлади. Достон Бозоров ўз мухлислари олдида жанг ўтказади. Унда имкониятларни 55% га 45 %, деб баҳолайман. Фазлиддин ҳам тажрибали. Ҳар доим чемпионга қийин бўлади. Айниқса, ўзини мухлислари кўз ўнгида. Тахминим Достон Бозоровнинг ғалабаси".

Азиз Тўхтамуродов (Olamsport.com муҳаррири): 

"Достон Бозоров иштирокидаги жанг мазкур турнирдаги энг қизиқарли баҳслардан бири бўлишига ишонаман. Тожикистон шарафини ҳимоя қилувчи Фазлиддин Мадраҳимов ҳам ўзбекистонлик ММА мухлисларига яхши таниш. Ном жиҳатдан ўзига жалб қилувчи қарама-қаршилик. Спортчиларнинг хар иккиси ҳам тажрибали. Достон мазкур вазн тоифаси чемпиони. Демак, рақиб ўзига берилган имкониятдан максимал тарзда фойдаланишга ва камарни тортиб олишга уринади. Тахмин: Тўлиқ жанг ва Бозоровнинг ғалабаси".

Cарвиноз Рахмонқулова (Olamsport.com журналисти):

"Мадраҳимов Бозоровни карьерасидаги энг ҳавфли рақиб, дейишимиз мумкин. Тик турган ҳолда жанг қилишса, имкониятлар тенг. Партерда кўпроқ Достон назорат ўрнатади, деб ўйлайман. Ҳар икки жангчига қийин бўлади. Каримни йўқотадиган нарсаси йўқ. У кўпроқ таваккал қилса керак ва ўша таваккал қилиш жараёнида ҳамюртимиз уни хато қилишга мажбур қила олади. Бозоров ақлли жангчи ва яхши тайёргарлик кўрди. Уни олдида камарини ҳимоя қилиш, UFC'га ўтиш ва Муҳиддин Мамажонов учун ҳам реванш олишдек муҳим топшириқ турибди. Умид қиламанки, Мамажонов — Мадраҳимовнинг дастлабки жангидаги каби кўнгилсизликлар бўлмайди. Вакилимиз жангни ҳакамлар қарорига қолдирса катта хато бўлади. Баҳс тўлиқ давом этмайди, камар Тошкентда қолади".

Диёрбек Мавлонов (Olamsport.com журналисти):

"Билол ва Маддалена ўртасидаги жангга билдирган тахминим тўғри чиққанди:) Достон ўзбекистонлик ММА жангчилари орасида кам сонли ҳар томонлама имкониятлари яхши, айниқса, кардиоси кучли жангчилардан. Сўнгги бор мен бундай фазилатни Бобур Қурбоновда кўргандим. Яъни, баъзи жангчиларимиз бор биринчи раунднинг ўзида бор кучини ишлатиб, учинчи раунддаги сустлик туфайли мағлуб бўладиган. Бозоровда эса бундай эмас ёки ҳозирча у етарлича кучли рақиб билан дуч келмади. Фазлиддин Мадраҳимов эса айнан тўлиқ давом этган жангларда нима қилганини кўрдик. Бу жангга тахмин билдириш жуда қийин. Аммо катта эҳтимол билан титул баҳси тўлиқ, 5 раунд давом этса керак. Унда Достон Бозоровнинг ғалабасини кутаман ва унга мухлислик қиламан".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг