19 ноя 14:12
Янгиликлар
Дзюдо
Диёра Келдиёрова: "Қишда югуришим учун бутун кроссовкам бўлмас эди..."
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 ёзги Олимпиадаси ғолиби Диёра Келдиёрова ўтмишни эслади.
"Қиш фаслини нима учун ёмон кўраман? Чунки қишда бутун кроссовкам бўлмас эди. Оёғимга рулон пакет кийиб, югурардим кўчада. Чунки менда ҳаётимни ўзгартириши мумкин бўлган спортдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Мана шу спорт ҳаётимни ўзгартиришим учун менга катта куч берди. Чунки олис бир қишлоқда туғилганман, ота-онам оддий ишчилар. Спорт ҳаётда ўзимга мақсад қўя олишимга ёрдам берди", дея ёшлигини эслади Келдиёрова.
Кеча спортчининг ҳаёт йўлига бағишланган "Диёра нозик йўл" номли ҳужжатли фильмнинг ёпиқ премьераси ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар