UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

13 янв 09:11
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Ҳикматиллоҳ Тўраев "Мастерс" совриндори бўлди, бугун уч спортчимиз медаль учун курашади

Доха шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Мастерс” мусобақасининг иккинчи кунида кечки дастур беллашувлари ўтказилмоқда.

-73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев бронза медали учун баҳс олиб борди.

Канадалик Энтони Бушарга қарши баҳсда ҳамюртимиз вазари баҳоси билан устун келди ва дзюдо бўйича терма жамоамизнинг мавсумдаги илк медалини тақдим қилди. Таъкидлаш жоиз, бу Ҳикматиллоҳ учун фаолиятидаги “Мастерс” мусобақаларидаги илк медалдир. Сурхондарёлик полвонимиз шу билан бирга Токио-2020 Олимпиада рейтинги учун 900 очкони ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда. Бугун мусобақада иштирок этган вакилларимиз ўз ҳисобларига қуйидаги рейтинг очколарини қўшиб қўйишди:

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – 900
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – 468
-81 кг: Камолиддин Расулов – 200
-70 кг: Гулноза Матниязова – 200


Бугун кун давомида 2020 йил мамлакатимизнинг Энг яхши спортчиси номини қўлга киритган Давлат Бобонов (-90 кг), Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) ҳамда Бекмурод Олтибоевнинг (+100 кг) иштирокига гувоҳ бўламиз. Вакилларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-90 кг: Давлат Бобонов – Хатам Абдулқаҳҳор (Миср)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Кайхан Ўзчичек-Такаги (Австралия)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Левани Матиашвили (Грузия)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 янв 10:09:58
.Sherzod.
Bobonov bu raqibini yutsa keyingi bosqichda eng kuchli raqib Tot bilan bellashadi, bugungi dzyudochilarimiz uchun qurada juda qiyin gruxda tushgan omad xammasiga
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг